Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги Ровот маҳалласида янгитдан бунёд этилган 140 ўринли мактабгача таълим муассасаси иш бошлади. Лойиҳа “Буюк келажак Имкон Файз” масъулияти чекланган жамиятининг ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилди.

Болажонларнинг таълим олиши, соғлом ривожланиши ва ҳар томонлама камол топиши учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган ушбу муассаса замонавий архитектура ва қулай муҳит билан ажралиб туради. Янги боғчада таълим ва тарбия жараёнлари илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этилади. Тарбияланувчилар учун ёруғ ва кенг ўқув хоналари, ўйин ва спорт майдончалари, мусиқа зали, дам олиш бурчаклари ва болалар соғлигини таъминловчи санитар-гигиеник хоналар мавжуд.

Лойиҳа қиймати 5 миллиард 730 миллион сўмни ташкил этади. Унинг амалга оширилиши натижасида маҳаллада янги иш ўринлари яратилди, энг муҳими — 140 нафар бола замонавий шароитда таълим-тарбия олиш имкониятига эга бўлди.

Янги боғчада таълим жараёнлари мактабгача таълимнинг давлат талаблари асосида йўлга қўйилади. Тарбиячилар болаларда ижодкорлик, мустақил фикрлаш, миллий қадриятларга ҳурмат, табиат ва Ватанга меҳр туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, она тилида сўзлашиш маданияти ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган махсус дастурлар ҳам жорий этилади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим муассасаси иш бошлади