Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Номаълум шахслар тунда мактаб лабораториясига кириб, кўргазмали қуролларни ёқиб юборди” сарлавҳаси остидаги хабар кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Унда Жиззах вилояти Фориш туманидаги 13-мактабда содир бўлган ҳуқуқбузарлик ҳақида сўз боради.

Бунга Фориш туман ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирган.

“Фориш туман ИИБ томонидан тақдим этилган маълумотда билдирилишича, ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 26 февралидан 27 февралига ўтар кечаси номаълум шахслар мактабнинг амалиёт хонасига кириб, кўргазмали қуролларга шикаст етказган.

Номаълум шахслар тумандаги Ойбек маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13-умумий ўрта таълим мактабининг физика амалиёт хонаси деразаси ойнасини синдириб, ичкарига кирган ва хона ичида бўлган 3 дона география харитаси, 2 дона глобус, 3 дона дарс жадвали, стол тенниси анжомлари(теннис коптоклари ва ракеткалари), микроскоп, индикатор, тарозиларига қасддан шикаст етказиб, яроқсиз ҳолатга келтирган ва 3 дона деворқоғоз баннерларини йиртиб ташлаб, ёқиб юборган. Натижада, ушбу мактаб мулкига жами 2 миллион 500 минг сўмлик моддий зарар етказилган.

Бу кимсалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-2-моддасида назарда тутилган “Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш”да ифодаланган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Туман ИИБ томонидан терговга қадар олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатини шу ҳудудда истиқомат қилувчи 4 нафар Ш.Й., Х.Й., М.М. ва Ф.М. содир этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Жорий йил 9 март куни Фориш туман прокуратурасида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари иштирокида ушбу жиноятни содир этган 13-сонли умумтаълим мактабининг 9- ва 10-синфининг учта ўқувчиси ва вояга етган Ш.Й., уларнинг ота-оналари, маҳалла ёшлар етакчиси, халқ таълими бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ўртасида танқидий муҳокама қилинди.

Муҳокама натижасида мактабга етказилган зарар тўлиқ қопланиб, уч нафар вояга етмаган шахснинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан ва 1 нафар вояга етган шахсга нисбатан МЖтКнинг 61-2-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилди."

Мактаб жамоаси ҳамда шу ҳудудаги оилалар ўртасида – “Оила – мактаб – маҳалла” тизими кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган кўринади. Бу ҳолат чуқурроқ таҳлил қилинмас экан, юқоридаги сингари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиб бўлмайди.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабга ўт қўйган ўқувчиларнинг ота-онасига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди