Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда фаолият юритаётган маслаҳатчилар малакаси ва фаолият самарадорлигини оширишга бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Бугунги кунда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, дарсдан ташқари, машғулотлар самарадорлигини ошириш мақсадида мактаб маслаҳатчиси ловозими жорий қилинган. Ушбу лавозимда фаолият юритаётган ходимлар ўқувчиларни реал ҳаётга тайёрлаш, фан ва спорт тўгаракларига мунтазам қатнашишини назорат қилиб боради. Шунингдек, уларнинг қизиқишларига қараб, касбга, фан тўгаракларига йўналтириш ишларига масъул ҳисобланади. Айни пайтда Самарқанд вилоятида 15 та ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил қилинган бўлиб, уларда 15 нафар мактаб маслаҳатчилари фаолият юритмоқда.  

[gallery-11340]

– Семинар-тренингдан кўзланган мақсад мактаб маслаҳатчиларининг хизмат вазифаси нималардан иборат эканлигини батафсил тушунтириб бериш ва уни бажаришда юқори самарадорликка эришишдан иборат, – дейди агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими медодисти Жавлон Муяссаров. – Ўрганишларимиз соҳадаги камчиликлар маслаҳатчиларнинг ўз лавозим мажбуриятларини тўла тушуниб етмаганликлари сабабли келиб чиқаётганини кўрсатмоқда. Шу боис, агентлик тизимида республика бўйлаб семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Ўйлаймизки, семинар-тренингда берилган тушунча ва кўрсатмалар мактаб маслаҳатчилари фаолиятида туб бурилиш ясаб, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига ёрдам беради.  

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг малакали мутахассислари иштирокида ташкил этилган семинар-тренинг давомида мактаб маслаҳатчиларининг лавозим мажбуриятларининг энг асосий йўналишлари батафсил тушунтирилиб, фаолиятлари давомида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ўқувчиларни олий таълим муассасаларига тайёрлаш, хорижий ўқув юртларига йўналтириш билан бирга келгусида уларни касбга йўналтириш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари, ҳунармандлик устахонларида ўқув-амалиёт жараёнларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди. Бунда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб амалиёт жараёнларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.  

Ғ.ҲАСАНОВ,  

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабдаги маслаҳатчининг вазифаси нима?