Мактабда қуёш энергиясидан фойдаланилади
Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабида қуёш энергиясидан фойдаланилади.
Бу ҳақда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати маълум қилди.
Туманда муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида мактаб биноси умумий қуввати 320 кВт бўлган 7 та қуёш модули, умумий қуввати 2,24 кВт бўлган монокристалл қуёш панели ва жами ҳажми 400 л бўлган сувни иситиш учун 5 та монокристал қуёш батареяси билан жиҳозланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА