Вобкент туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабида “Беш ташаббус” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўтказилди.

Бухоро давлат педагогика институтига бириктирилган мактабда ўтказилган тадбирларда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, туман ҳокимлиги вакиллари, тумандаги мактаб директорлари, директор ўринбосарлари, Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлари, талабалар, мактаб ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Дастур давомида мусиқий чиқишлар, рассомлик кўргазмалари, адабиёт бўйича беллашувлар, театр студияларидаги тадбирлар, спорт мусобақалари, компьютер саводхонлиги бўйича семинар-тренинглар, китобхонлик, ёшларни касбга йўналтириш бўйича курслар ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.

[gallery-14294]

– Ёшлар фаолиятида “Беш ташаббус” тадбирлари уларнинг илмий-ижодий, касбий ўсиши учун катта аҳамиятга эга, – дейди институт ректори Баҳодир Маъмуров. – Тадбирларнинг кўтаринки руҳда ўтиши, ўқувчиларнинг бир умр эсда қолиши учун интерактив усуллардан фойдаландик. Ўқитувчи ва ўқувчиларга ўз тавсияларимизни ҳам бериб ўтдик. Ёш педагог-талабалар ва бу соҳага қизиққан ўқувчилар ўз соҳасининг мутахассисларидан маълумот олиб, саволларига атрофлича жавоб олди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат),
ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабда “Беш ташаббус” лойиҳаси