Янги ўқув йили бошланиши олдидан ота-оналар учун қулайлик яратиш, умумтаълим мактаблари ўқувчиларини асосий турдаги ўқув қуроллари, кийим-кечак ва пойабзаллар билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10-августидан – 10-сентябригача Тошкент вилоятида мактаб ярмаркалари ташкил этила бошланди.

Ҳозирда 240 дан зиёд нуқталарда мактаб бозорлари ташкил этилган бўлиб, 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви амалга оширилади. Муҳими, ярмаркалар туман-шаҳарларнинг аҳоли гавжум жойлари, бозорлар, йирик савдо мажмуалари атрофи ҳамда мактабларда фаолият юритмоқда.  

Қайд этилишича, мактаб ярмаркаларини кенг ассортиментдаги ўқув қурол, кийим-кечак, пойабзал ва зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари ва хусусий тадбиркорлар кенг жалб этилган. Мактаб ярмаркалари фаолиятини самарали ва уюшқоқлик билан ташкил этиш, жамоат тартибини сақлаш ва бошқа зарур хавфсизлик тадбирларини назорат қилиш маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар масъул этиб белгиланган.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ярмаркалари иш бошлади