Устозининг маслаҳатига таяниб яратган таълимий дастури “Энг яхши ахборот-таълим ресурслари” танловининг республика босқичида 1-ўринга лойиқ топилди.

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 5-ИДУМИнинг 11-синф ўқувчиси Диёрбек Толибов дастурчилик йўналишидаги илк ютуғини 2017 йилда қўлга киритган. Ўшанда эндигина 8-синфга ўтган эди.

– Ушбу дастур 4-синф ўқувчиларига мўлжалланган, – дейди Диёрбек. – Унда асосан математика дарслигидан ўрин олган “Тезлик. Вақт. Масофа” бўлимларидаги масалаларни ечишга кўмаклашувчи кўргазмалар тўплами жамланган. Ўқувчилар бу масалаларни китобдан ўқиганда тўлиқ тасаввурга эга бўлолмасликлари мумкин. Мен ана шу жиҳатни эътиборга олган ҳолда бўлимдаги 36 та масаланинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида овозли анимациялар яратишга ҳаракат қилдим. Бу ўқувчи онгида берилган масала юзасидан аниқ тасаввур ва тушунча ҳосил бўлишида ёрдам беради. Дастур, шунингдек қўшимча имкониятлар билан ҳам бойитилган. Масалан, ўқувчи масалани ечишга қийналганида, ёрдам олиши ёки математик амалларни бажариш тезлигини ҳамда аниқлигини текшириб кўриши мумкин. Турли тренажёрлар ва қизиқарли интеллектуал ўйинлар орқали эса дам олиш дақиқаларини мароқли ўтказиш имкониятига эга.

Айни шу ютуғи Диёрбекни бу борада янада чуқурроқ билимга эга бўлишга, изланишга ундади. 2018 йил ўзи яратган “Дунё мамлакатлари” номли дастури билан туманда ўтказилган оригинал кўргазмалар танловида ва вилоят миқёсидаги“Билимлар фестивали”да фахрли 1-ўринни эгаллади.

Айни пайтда Диёрбекнинг отаси ва устози, тумандаги 10-мактабнинг ўқув тарбия ишлари бўйича директори ўринбосари Баҳодир Сатторов ҳамкорлигида яратган ана шундай натижадор таълимий дастурлари сони ўндан ошди. Энг эътиборли жиҳати, дарс жадвали, дарс жараёнида ўқувчиларни ва гуруҳларни баҳолаш, дарсларда интерфаол усуллардан фойдаланишга қаратилган мазкур дастурлар таълим соҳасида кенг қўлланилмоқда.

Қолаверса, “One million uzbek coders” (Бир миллион ўзбек дастурчилари) лойиҳаси доирасида дастурлаш йўналишида маҳорат сабоқларини ўтаб келаётган Диёрбек ҳамкорликда фан ўқитувчилари ва тайёрлов курси ўқитувчилари учун зарур бўлган бир қанча дастурлар устида ҳам иш олиб бормоқда.

Иқтидорли ўқувчи нафақат, дастурлаш, балки математика фани йўналишида ҳам кўплаб ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра, 2016 йилдан буён математика фани бўйича Билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларининг туман ҳамда вилоят босқичларида юқори натижаларни қайд этиб келаётир. 2018 йилда инновацион олимпиаданинг республика босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади. 2019 йилда Мирзо Улуғбек номидаги республика олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритди.

Диёрбек халқаро олимпиадаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. 2018 йилда Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети Тошкент филиалида ўтказилган фестивалда 1300 га яқин ўқувчи орасида энг ёш иштирокчи бўлишига қарамай, натижалари билан 6-ўринни қайд этган. 2019 йилда мазкур анъанавий олимпиадада бронза медалини қўлга киритди. Шу йили Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бухоро Давлат Университети ҳамкорлигида ўтказилган очиқ олимпиадада 3-ўринни эгаллаб, халқаро математика олимпиадаси(IMO)нинг Республика саралаш босқичида тўғридан-тўғри қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Шунингдек, Россия Ядро физикаси олийгоҳи томонидан ўтказилган олимпиаданинг биринчи босқичида ҳам энг юқори натижани қўлга киритиб, 2-босқичда муваффақиятли иштирок этди. Жорий йилда эса Қозоғистонда ўтказилган “Жаутиков” халқаро мусобақасида Республика терма жамоаси таркибида иштирок этди ва бронза медалига сазовор бўлди.

– Профессионал дастурчи бўлиш учун, албатта, математиканинг ўрни беқиёс, – дейди у. – Айни пайтда ўзлаштираётган математик билимларимни дастурлаш соҳасига қўллаш орқали катта лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганман.

Ёш дастурчи изланишда дадил давом этмоқда. У келажакда Ўзбекистонда информацион технологиялар соҳасини ривожлантиришни мақсад қилган.

photo_2020-08-14_11-53-34.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб ўқувчиси яратган дастурлар таълим тизимида қўлланилмоқда