Президентимиз раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган йўналишлар, юртимизда сифатли таълим-тарбия тизимини юксак даражага кўтаришига шубҳа йўқ.

Бугунги кунда дунё истиқболини юксак технологиялар, сунъий интеллект ва инновациялар белгилаётган экан, мактаб парталарида таҳсил олаётган олти ярим миллионга яқин ўқувчиларнинг саводхонлиги масаласига бефарқ қараб бўлмайди.  

Президентимиз айтганидек, қамров ошди, лекин сифат бўйича бажариладиган ишлар кўп. Дарҳақиқат, мамлакатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий иродаси, сўнгги йиллардаги шиддатли ислоҳотлар натижасида мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимида қамров каррасига оширилди. Навбатдаги энг муҳим устувор йўналишлардан бири ва асосийси, бу — миқдор кўрсаткичларидан сифат ўзгаришларига ўтиш ҳисобланади.

Мазкур йўналишда барча мактаб ўқитувчиларининг билим салоҳиятини юксалтиришдан тортиб, уларни тайёрлайдиган педагогик олий ўқув юртларигача фаолиятини ўзгартириш, методикани замонавийлаштиришга эътибор қаратилгани диққатга сазовор. Чунки иқтисодий жиҳатдан энг қудратли ва ривожланган давлатларда ҳам мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътибор қаратилади. Зеро, мактабдаги сифатли таълим, ўз навбатида, олий таълимга, умуммиллий саводхонлик даражасига ҳамда бутун бир миллатнинг салоҳиятига жиддий таъсир кўрсатади.

Педагог кадрлар малака ошириш марказларининг фаолияти қайта кўриб чиқилиб, уларнинг касбий ривожланишига қаратилган замонавий дастурлар жорий этилиши таҳсинга сазовор. Шунингдек, таълим сифатини таъминлашда баҳолаш тизими ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, мактаб ўқувчиларини тўғри ва адолатли баҳолаш уларнинг билим олишига, ўқишга қизиқишига қўшимча рағбат беради. Шу нуқтаи назардан, Президент ва ихтисослаштирилган мактабларда жорий этилган, синовдан ўтган замонавий баҳолаш тизимини оммалаштиришга, мактабларни халқаро тестология мезонларига асосланган ҳолда аккредитациядан ўтказишга оид замонавий ташаббусларнинг илгари сурилгани айни муддао бўлди.  

Мактаб ўқувчиларини интернет ва турли ижтимоий тармоқлардаги зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш масаласига Президент алоҳида эътибор қаратгани таҳсинга молик. Айниқса, бу йўналишда махсус марказнинг ташкил этилиши, рақамли платформа ишга туширилиши унинг миллий контентлар билан тўлдирилиши бўйича билдирилган таклифлар бугунги куннинг энг долзарб масаласидир. Чунки биз ахборот глобаллашуви туфайли турли мафкуравий таъсирлар, айниқса, ёшлар тафаккурини эгаллашга қаратилган ғаразли хуружлар тобора кучайган бир пайтда яшаяпмиз. Бугунги даврда бундай хатарларга қарши доимо сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.  

Глобаллашувнинг ёшлар тарбиясига ўтказаётган салбий таъсири энг аввало, информацион воситаларнинг юксак ривожланиши натижасида интернет, уяли телефон, телекоммуникациялар ва турли ахборот нашрларининг кириб келишида намоён бўлмоқда. Бу воситалар орқали таклиф этилаётган "қадриятлар" кўп ҳолларда ёшларимизни ўзимизнинг миллий қадриятларимиздан узоқлаштириб қўймоқда, ўз тарихий илдизларидан узоқлашувига олиб келмоқда. Шунингдек, "оммавий маданият" турли хил кўринишларининг ёшлар орасида тобора кенг тарқалиши ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаяпти. Булар асосан кийинишда, қизиқишларда, бўш вақтни ўтказишда, миллий қадриятларга муносабатда намоён бўлмоқда. Ёт маданият қадриятларини ўзида ифода этаётган хуружлар ёшларимизда индивидуализм, эгоцентризм,  андишасизлик, беҳаёлик ва зўравонлик, миллий қадриятларга ва ижтимоий манфаатларга беписандлик билан муносабатда бўлиш каби иллатларни келтириб чиқармоқда. Ёшлар орасида тақлидчилик, ғарбона идеалларга кўр-кўрона эргашиш каби ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бунда, хорижда кенг тарқалган ахлоқий ва маънавий юриш-туриш андозаларининг кинофильмлар, мода ва турли хил рекламалар орқали ёшларимизнинг онгини чулғаб олаётганлигини сезиш қийин эмас.

Оқибатда, ёшлар ўртасида китоб ўқишдан кўра компьютер ўйинлари олдида вақтини ўтказиш, мазмунан саёз бўлган турли хил жанрдаги фильмларни томоша қилиш одат тусига кириб бормоқда. Шу маънода, юртимизда ёш авлоднинг маънавий-ахлоқий тарбиясини тўғри шакллантириш, уларни турли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, онгу тафаккурини юксалтириш маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири бўлиши керак. Бу вазифани уддалашда эса таълим ва тарбиянинг ўрни катта. Шу нуқтаи назардан, зарарли ахборотларга қарши тура оладиган миллий контент яратиш, уларни тарғиботи, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилиниши айни муддао бўлди. Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади. Шу билан бирга, бу масалалар фақатгина битта марказнинг иши бўлиб қолмаслиги, масъул барча вазирликлар марказ билан ишларни бошлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.  

Яна бир муҳим йўналиш сифатида хусусий таълим ташкилотларини ривожлантириш зарурати қайд этилгани ўринли бўлди. Чунки йилдан йилга мактаб ўқувчилари сони ортиб бормоқда. Уларни давлат мактабларига тўлиқ қамраб олиш имконияти етарли эмас. Шундан келиб чиқиб, соҳага хусусий секторни жалб этиш, хусусий таълим ташкилотларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши мақсадга мувофиқ.  

Йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш барча раҳбарлар қатори барча даражадаги депутатлар зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Зотан, Президентимиз белгилаб берган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, олдимизда мактаб таълими соҳасида бир қатор муҳим вазифалар турибди.

                                                                   Тошпўлат МАТИБАЕВ,

социология фанлари доктори, профессор,

халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб таълими соҳасидаги вазифалар ижроси депутатларни фаолликка чорлайди