Конституциямизнинг 50-моддасига кўра, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга. 77-моддада эса ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар, деб белгиланган.

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат боланинг бепул мажбурий умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим олишини кафолатлайди. Демак, боланинг бепул таълим олишини давлат кафолатлаб, таъминлаб бермоқда. Ота-оналар эса боланинг ўз вақтида таълим олиши учун шароит яратиб бериши лозим. 

Маълумки, мактаблардаги инспектор-психологлар штати Ички ишлар вазирлигидан Миллий гвардия тизимига ўтказилди. Инспектор-психологларнинг асосий вазифаси эса ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини ташкил этишда мактаб жамоаларига яқиндан кўмаклашиш, мунтазам дарс қолдирувчи ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлашдан иборат. 

Эндиликда мактаб директорларининг маънавий-маърифий ишлар, Чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосарлари, психолог ва синф раҳбарларининг ўқувчилар маънавиятини юксалтириш ва дарслардаги иштироки, таълим-тарбия ишларини ҳамоҳанг ташкил этишга доир масъулияти янада оширилади. Ота-оналар ва маҳалла фаоллари иштирокидаги “мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилади. Шу мақсадда ўқувчиларнинг дарсда иштирок этиш кўрсаткичлари ҳаққонийлигини таъминлаш учун e.maktab электрон кундаликка ўқитувчилар ва синф раҳбарлари томонидан ўз вақтида қайдлар киритиб борилади. 

Юртимиздаги мактаблар масъуллари томонидан ўқувчиларнинг яшаш манзилларига тезкор равишда “Огоҳлантириш хати” етказиш амалиёти жорий этилмоқда. Бу орқали дарсда иштирок этмаётган ўқувчилар оила аъзоларининг масъулияти ва жавобгарлигини ҳам ошириш мақсад қилинган. 

Хўш, “Огоҳлантириш хати”нинг мазмуни қандай? 

“Огоҳлантириш хати”да ота-оналарнинг ўз фарзандларининг мактабга боришларини таъминлаш масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилган. Жумладан, фарзандларини тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим олишига тўсқинлик қилиш оқибатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддасига асосан қонуний жазо чоралари келтирилган. 

Ўқувчиларнинг дарсга келмаганлик сабабини аниқлаш учун маҳалла раиси, ёшлар етакчиси, инспектор-психолог ва бошқа масъул шахслар ўртасида “хабар бериш ва текшириш” тизими жорий қилинмоқда. Ҳафтада камида бир маротаба Миллий гвардия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари иштирокида болаларнинг маънавияти, тарбияси ва давомади бўйича маҳалла раисларининг ота-оналар билан учрашувларини ўтказиш амалиёти жорий этилмоқда. 

Ўқувчиларнинг дарсда мунтазам иштирокини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тўгарак ва машғулотларни кўпайтириш, ушбу жараёнларга ота-оналар ва ҳудуддаги фаол фуқароларни кенг жалб этиш бўйича бошқа қатор вазифалар режалаштирилган. Шуни ҳам айтиш керакки, мавжуд қонунчиликка кўра, боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилиш учун жавобгарлик белгиланган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мактаб — ота-она — маҳалла” ҳамкорлиги узвий ташкил этилади 