Францияда “Ҳаммасини тўсиб қўй!” акцияси доирасида 1 миллиондан ортиқ одам норозилик намойишларига чиқди, деб хабар бермоқда “DW” нашри.

Намойишчилар президент Эммануэль Макроннинг давлат харажатларини қисқартириш режасига қарши сифатида пайшанба куни бутун мамлакат бўйлаб блокадалар уюштирди.

Полиция Париж ва Марселда намойишларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида 80 мингга яқин зобитларни жойлаштирди.

– Мақсадимиз ҳукуматга биз бу ерда эканлигимизни, телбалардек солиққа тортилишдан тўйганимизни кўрсатишдир, -деди чиқинди машинаси ҳайдовчиси Самуэль Галлард.

Бу каби норозилик акциялари ўлканинг ўсиб бораётган камомад ва қарзларини камайтириш учун парламент орқали қисқартиришларни қўллаб-қувватлаш вазифаси юкланган янги бош вазир Себастян Лекорну учун муҳим синовдир.

Асосан, тезюрар поездлар ҳаракатланаётган бўлса-да, минтақавий хизматлар ва Париж метроси сезиларли узилишларга дуч келди. 

Касаба уюшмалариМакроннинг 2023 йилда нафақа ёшини 62 дан 64 га кўтарган пенсия ислоҳотини қоралашда давом этмоқда. 

Ў.Алимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Макроннинг тежамкорлик ташаббуси норозиликларга сабаб бўлмоқда