Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар учун муносиб турмуш ва меҳнат шарт-шароитлари яратиш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар ўзининг юксак самараларини бермоқда.

Бугун юртимизда қайси соҳани олиб қараманг, жамиятда ўз ўрнини топаётган аёллар сафи кенгайиб бораётганини кўриб қувонамиз. Аёлнинг жамиятда ўз ўрнига эгалиги унинг ҳаётдан мазмун ва қувонч топиб яшаётганидан далолатдир. Турли соҳада меҳнат қилаётган аёлларнинг уй-рўзғор юмушларини енгиллаштиришга қаратилган алоҳида эътибор ҳам таҳсинга лойиқ. Энг қувонарлиси, корхоналаримизда халқ истеъмоли товарлари кенг миқёсда ишлаб чиқарилаётгани аёлларга катта қулайлик бўлмоқда. 

Президентимиз Ислом Каримов 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида бу масалага алоҳида эътибор қаратди.

– Туғилган кунимда турмуш ўртоғим кир ювиш машинаси совға қилди, –дейди Шўрчи тумани Ёшғайрат қишлоғида яшовчи Нозима Бобоева. – Уч ўғлим бор. Каттаси энди мактабга чиқди. Болаларимнинг кийимини ювишга ҳар куни анча вақт сарфлардим. Кир ювиш машинаси юмушларимни енгиллаштириш ва фарзандларимга кўпроқ вақт ажратишимда қўл келаётир.

Ҳа, жуда қисқа вақт ичида ҳаётимизга, деярли ҳар бир оилага духовкали электр печлар, музлаткичли камералар, сув иситиш бойлерлари ва бошқа мутлақо янги, юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган замонавий уй-рўзғор буюмлари кириб келди. Ҳар йили минглаб оила янги уй-жойга эга бўлиб, уни замонавий маиший техника ва мебеллар билан жиҳозлаётир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 апрелдаги “Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим омил бўлаётир. 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида жисмоний шахсларга уй-рўзғор техникаси харид қилиш ва турли хизматлардан фойдаланиш учун имтиёзли шартлар асосида истеъмол кредитлари ажратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан маълум қилишларича, хотин-қизларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш ва уй-рўзғор буюмлари сотиб олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2014 йилда 57,3 миллиард сўм миқдорида истеъмол кредитлари ажратилган. Мисол учун, “Ипотекабанк” томонидан қарийб етти минг оилага истеъмол кредити берилди. 46,1 миллиард сўмлик сармоя эвазига кўплаб оилалар турли уй-рўзғор жиҳозларига эга бўлди. Бу 2013 йилга нисбатан қарийб 6 миллиард сўм кўп демакдир. Бундан ташқари, мингдан ортиқ ёш оилага имтиёзли шартлар асосида сармоя ажратилди.

Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи Саида Мухторова оиласида яқинда тўй бўлди. Келин оилага файз олиб кирган бўлса, банкдан берилган кредит бу баракани янада оширди.

– Юртбошимиз раҳнамолигида ёш оилалар фаровонлигини ошириш учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш мақсадида банкдан кредит олдик, – дейди Саида. – Уч йил муддатга олинган кредит эвазига “Алгоритм” очик акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилган, янги дизайндаги совутгич ва газ плитаси харид қилдик. Уларнинг сифати юқори, нархи ҳам нисбатан арзон, энг муҳими, ишлатишга қулай.

Аҳоли даромадларининг ўсиши, оилаларнинг моддий аҳволи ўзгариши истеъмол кредитларига бўлган талабни янада оширмоқда. Бу талабни ҳисобга олиб, мамлакатимизда самарали кредитлаш тизими ишлаб чиқилган. Унга кўра, тижорат банклари ёш оилаларга узоқ муддат фойдаланиладиган, юртимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари харид қилиш учун энг кам иш ҳақининг икки юз баробари миқдорида уч йилгача бўлган муддатда кредит ажратмоқда. Кредитни қайтариш бўйича имтиёзли давр 6 ойдан 1 йилга узайтирилган. Бу ёш оилалар турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим ўрин тутмоқда.

– Имтиёзли сармоя эвазига ўз бизнесини йўлга қўйиб, ютуқларга эришаётган, кредит эвазига оиласи шароитини яхшилиб олган одамларга ҳавасим келарди, – дейди тошкентлик Барно Жўраева. – Шу боис банкка мурожаат қилдим. Кредитни расмийлаштириш учун кўп вақт кетмади. Уч йилга 10 фоизли сармоя олиб, юртимизда ишлаб чиқарилган музлатгич ва телевизор харид қилдик. Улар учун ойига 115 минг сўм тўлаб бораяпман. Мазкур маблағ маошимдан банкка ўтказиб берилмоқда. Бу оиламизга енгиллик туғдирмоқда.

Мухтасар айтганда, юртимизда хотин-қизларга яратилаётган қулай шароитлар, ишлаб чиқарилаётган замонавий маиший техника воситалари аёлларимизнинг ҳаётидан мамнун ва рози бўлиб, фаровон ва бахтли умргузаронлик қилишида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маиший техника – рўзғорга барака