Қишлоқ хўжалиги вазири бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Андижон вилояти Булоқбоши туманида гидропоника усулида етиштирилаётган иссиқхоналар фаолиятини ўрганди.

Тумандаги "Нектар агро" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2,5 гектар майдонда гидропоника усулида иссиқхона ташкил этилган бўлиб, 200 тонна помидор, 100 тонна бодринг етиштирилиши кутилмоқда. МЧЖ раҳбари Абдуҳаким Тўлановнинг маълум қилишича, 42 минг тонна помидор кўчати ҳам етиштирилган. Маҳсулотнинг қарийб 75 фоизи қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда.  

Вилоятда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган Асака, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод, Андижон туманларида 148 гектар майдонда иссиқхоналар фаолият кўрсатмоқда.

Жорий мавсумда вилоят иссиқхоналарида қарийб 13 минг тонна маҳсулот етиштирилиб, 70 фоизга яқин қисми Россия, Белгия, Қозоғистон, Беларусь, Қирғизистон каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда.  

Вилоятдаги 16 та мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерга 34 минг гектардан ортиқ ер майдони, 1 минг 404 та фермер хўжалиги бириктирилиб, қарийб 1 минг 800 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилмоқда