Маҳсулот хорижга экспорт қилинади
Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани “Қоровултепа” маҳалласида “PURE NATURE OILS” МЧЖ томонидан ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш заводи фаолиятини бошлади.
Лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан имтиёзли кредит ажратилиб, 7 миллион АҚШ доллари сарфланди, шундан хорижий кредит 2,1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Мазкур завод бир суткада 200 тонна чигитни қайта ишлаб, 35 тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қувватига эга.
Юқори технологияларга асосланган асбоб-ускуналар Хитой ва Туркия давлатларидан келтирилган бўлиб, корхонада 100 та янги иш ўрни яратилган.


Корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Тожикистон, Қозоғистон, Афғонистон каби қўшни давлатларга экспорт қилиниши режалаштирилган.
А.Бўриев, ЎзА мухбири