Самарқандда шу шиор остида ўтказилаётган IV устозлар форумининг вилоят босқичи ўтказилди.

Форумда вилоятдаги таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган 300 нафар илғор, тажрибали ўқитувчи ва тарбиячилар 16 та фан бўйича маҳоратларини кўрсатдилар.

Тадбир аввалида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи М.Ҳамдамов самарқандлик ўқитувчилар эришаётган натижалар, жумладан, ўтган ўқув йилида халқаро ва республика миқёсидаги танловларда муваффақият қозонган фидойи устозлар, уларнинг шогирдлари қўлга киритган ютуқларини эътироф этди. Янги ўқув йилига тайёргарлик ва айни пайтда мактаб жамоалари олдида турган вазифаларга эътибор қаратилди.

Форумда дарслик ва методикалар, замонавий ўқитиш усуллари, мактаб имкониятлари, Жанубий Корея тажрибаси асосида ўйинга асосланган таълим каби мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди. Фанлар кесимидаги шуъба машғулотлари, услубий тренинглар ва намунавий дарслар ҳам янги ўқув йили олдидан ўқитувчилар учун ўзаро тажриба алмашиш, маҳоратини ошириш учун қулай имконият бўлди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи