Айни кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан уюштирилган “Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи” шиори остида анъанавий тўртинчи “Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтмоқда. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиланаётган ўқув режалари, дарсликлар, илғор методика ва ўқув дастурлари билан педагогларни таништириш.
Мазкур анжуман ҳар йили август ойида босқичма-босқич туман (шаҳар), вилоят, республика миқёсида ташкил этилади. Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида ўтказилган бу йилги ҳал қилувчи босқичда 210 нафар илғор ўқитувчи ва тарбиячи иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида ташкил этилган фанлар кесимидаги шўъба машғулотлари, услубий тренинглар ва намунавий дарсларга Президент мактаблари, ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларининг етук педагоглари жалб этилган.
Қайд этиш жоиз, “Устозлар миллий форуми” – ўқитувчилар учун тажриба алмашиш, касбий савияни ошириш, шунингдек мутахассисларнинг замонавий таълим ёндашувини чуқур ўзлаштиришига хизмат қилмоқда.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/vbk1GapM9XA?si=8ivnf0vZE7pAsh0C" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё,
Дониёр Ёқубов (видео)
ЎзА