Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтининг 90 йиллигига бағишлаб “Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи: узлуксиз касбий ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Конференция давомида АҚШ, Финляндия, Германия, Сингапур, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларидан таълим соҳасидаги тажрибали экспертлар ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган тадқиқотчилар, изланувчилар ва соҳа мутахассислари таълим сифатини таъминлаш, мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларини касбий ривожлантириш каби мавзуларда тақдимот қилди.  

– Ўзбекистонга бундан икки йил аввал келганман, – дейди Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти бош котибининг таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Андреас Шляйхер. – Шундан буён юртингизда таълим соҳасида жуда кўп ислоҳотлар амалга оширилгани гувоҳи бўляпман. Албатта, мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ўсишида таълим ва тарбиянинг ўрни катта. Ўзбекистондаги мактабларда бунга жуда катта эътибор қаратилмоқда. PISA тадқиқотларида иштирок этишга ҳам тайёргарлик кўрилаётгани мени хурсанд қилди. Бунда ўқитувчиларнинг малака ва билимларини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканини барчамиз яхши англаймиз.  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти бино ва иншоотлари тўлиқ янгидан барпо этилди ҳамда Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида фойдаланишга топширилди.  

Институтнинг янги биносида 950 ўринли ўқув бинолари, 560 ўринли замонавий типдаги меҳмонхона, 87 минг фондга эга Ахборот-ресурс маркази ҳамда Абдулла Авлоний ёдгорлик музейи барпо этилди.  

Таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни халқаро даражада баҳолаш ҳамда уларнинг нуфузини мустаҳкамлаш, PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS тадқиқотларида Ўзбекистоннинг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида институтда Халқаро тадқиқотлар маркази, шунингдек инновацион фаолиятни ривожлантириш, табиий фанлар ва муҳандислик, математика йўналишидаги фанлараро, илмий-тадқиқот ва лойиҳа машғулотларига асосланган замонавий таълим муҳитини яратиш мақсадида STEAM маркази ташкил этилди.  

Институт фаолияти кенгайиб, замонавий раҳбар учун зарурий кўникмаларни эгаллашга қаратилган менежерлик ўқув курслари жорий этилди. Қарийб бир йил давомида 1 минг 200 нафардан ортиқ миллий раҳбар кадрлар захираси шакллантирилди.  

Бугунги кунда ўқитувчиларни узлуксиз касбий ривожлантириш мақсадида халқаро таълим ташкилоти билан ҳамкорликда “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати” тадбирлари ташкил этилиб, каскад усулида 87 минг нафар аниқ ва табиий фан ўқитувчиларининг малакаси узлуксиз оширилмоқда. 2025 йилдан барча фанлар бўйича 450 минг нафар ўқитувчини қамраб олиш кўзда тутилган.    

Шунингдек, илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мактаб таълим тизимидаги муаммоларни ўрганиш, тадқиқ этиш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида  магистратура ва докторантура соҳалари бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлга қўйилган.  

Институт илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётга жорий этиш бўйича 20 дан зиёд халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.    

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи