Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ижтимоий қарашлари (+видео)

"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида ўз даврининг улуғ шоир, ёзувчи, педагог, публицист ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ижтимоий қарашлари ҳақида батафсил маълумот берилади.

Беҳбудий миллат ўзини англагандагина ижтимоий-сиёсий масалаларни бошқалар билан тенг муҳокама эта олади, деган фикрда бўлди. Шунинг учун ҳам тарихга алоҳида эътибор берди.

Умуман Беҳбудийнинг публицист сифатида фаолияти адиб истеъдодини жуда ёрқин бир қиррасини ташкил этади. У ўз умри давомида юзлаб мақолалар ёзди. Ўзининг Миллат ва Ватан, жамият ва ахлоқ ҳақидаги фикрларини кўпроқ мақола ва чиқишларида ифода этди. Баъзилар унинг мақолалари 200, бошқалар 300 деб белгилайдилар. Унинг барча мақолалари аниқлаб чиқилмаган. Муҳими шундаки, у XX аср бошидаги Туркистоннинг йирик сиёсий арбоби эди. Унинг Миллат ва Ватан тақдири ҳақидаги барча қарашлари, аввал, мана шу мақолаларида акс этган эди. 

 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/uzvHwzBoPgw" title="Mahmudxo`ja Behbudiyning ijtimoiy qarashlari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА