Мамлакатимизда халқимиз тарихининг мураккаб дамларида маърифат машъаласини баланд кўтариб чиққан улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 30 сентябрдаги “Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида” Фармонига мувофиқ, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди. Бу эса юртимизда улуғ аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларга ҳурмат кўрсатиш каби хайрли ислоҳотлар амалга оширилаётганидан далолат беради.

Шу мақсадда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Маҳмудхўжа Беҳбудий диний-маърифий қарашларининг замонавий талқинлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.  

Анжуман ZООМ платформаси орқали Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA” кафедраси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ҳамда Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Аллома таваллудининг 145 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда мамлакатимиз олимлари, тарихчилари билан бирга Германия, Россия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг олимлари ҳам иштирок этгани наинки Маҳмудхўжа Беҳбудий, балки миллий адабиётимиз, она тилимизга хорижда ҳам қизиқиш нечоғли катта эканидан далолат беради.  

– Юртимиз уломолари азал-азалдан жаҳон илм-фани, маданияти ва тамаддунига улкан ҳисса қўшган, – дейди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори Бахтиёр Хасанов. – Қолаверса, бу юрт айрим фан соҳаларига тамал тошини қўйган, не-не олимлар, адиблар, давлат ва жамоат арбобларига бешик саналади. Серқирра фаолият соҳиби, Туркистон маърифатпарварларининг йўлбошчиси Маҳмудхўжа Беҳбудийни мана шундай инсонлар сафига киритсак бўлади. 

Аллома таваллудининг 145 йиллиги нишонланаётган пайтда Президентимиз томонидан 2020 йил 8 октябрда “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойишининг қабул қилиниши муҳим воқеа бўлди. Чиндан ҳам дунёда глобал хавф-хатар кучайиб бораётган бир даврда миллий ўзликни англаш ва тарихимизни тиклаш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамият касб этяпти. Мустабид тузум даврида шавқатсиз қатағон қилинган, инсонийлик шаъни, ор-номуси топталган минглаб юртдошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг жасорати ва матонатини ёшларга етказиш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Илмий-амалий анжуман давомида “Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларида диний-маърифий қарашлар”, “Джадидский контекст исламского возрождения в ХХI веке”, “Маҳмудхўжа Беҳбудий: “Тарих ўқимоқ керак!”, “Маҳмудхўжа Беҳбудий – машҳур жадид адиби ва маърифатчи”, “Маҳмудхўжа Беҳбудий – маърифатпарвар ислоҳотчи”, “Джадидские институты у мусульман Волго-Уральского региона в начале XX века”, “Махмудходжа Бехбуди и джадидское движение за реформацию и обновление общества”, “Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг динийлик ва дунёвийлик уйғунлигига оид қарашлари”, “Туркистон жадидларининг зарарли урф-одатлар ва тўй-ҳашамлардаги исрофгарчиликка қарши фикрлари хусусида” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

– Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзбек жадидчилик ҳаракатининг асосий намояндалари сингари ислом дини қадриятлари руҳида тарбияланган, – дейди филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов. – Умрининг якунига қадар қадриятларга садоқат билан хизмат қилади. Ислом динини халқнинг покизалигини сақлайдиган, миллий тараққиёт йўлига хизмат қиладиган дин сифатида билади. 

Мутафаккир ислом динига эътиқод қилувчилар фақат Туркистонда яшайдиган мусулмонлардан иборат эмас, дейди. Барча мусулмонлар бир жону бир тан бўладиган бўлса, улар мустамлакачилик занжирларини бемалол узиб ташлай олади, лекин фақат бирлашиш эмас, балки маърифатли бўлиш ҳам керак, дейди. Мусулмон халқларининг аксарияти мустабид шароитида яшаганларининг бош сабаби бу халқлар маърифатдан узоқлашиб, улар бу борада Европа халқларидан ортда қолган, деган фикрни илгари суради.

Тадбирда сўзга чиққанлар Маҳмудхўжа Беҳбудий Ватан истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, обод ва фаровонлиги йўлида ҳаётини қурбон қилганини таъкидлади. Олимнинг ҳаёти, илмий фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Маҳмудхўжа Беҳбудий таълим соҳасига катта эътибор кўрсатиб, “Савод чиқариш китоби”, “Аҳоли географиясига кириш”, “Қисқача умумий география”, “Болалар хати”, “Амалиёти ислом”, “Тарихи ислом” каби китобларни чоп эттиргани қайд этилди.

– Тарихчилар ўтмишда яшаган аждодларимизни ўрганиш жараёнида Маҳмудхўжа Беҳбудий шахсиятига келганда қомусий ақл эгаси, инсонпарвар шахс деб тилга оладилар, – дейди тарих фанлари доктори, профессор Дилором Алимова. – Аллома тарих фанини инсоннинг камол топиши, жамиятни бошқаришда бу фаннинг ўрни беқиёслигини таъкидлайди. Беҳбудийнинг жамият ривожи ва тараққиётида тарих фани қандай ўрин тутиши керак деган қарашга бўлган муносабати илмий мақолаларида ўз аксини топади.

Конференцияда Германиядаги Гумбольт университети профессори, жадидчилик ҳаракатини биринчилардан бўлиб ўрганган, Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолияти билан шуғулланган Ингеборг Балдауф аллома ҳақида ўз фикрларини билдирди.

– Беҳбудий серқирра ижодкор бўлгани учун унинг илмий фаолиятига мурожаат қилган киши турфа хилликка дуч келади,– дейди жадидшунос олима Ингеборг Балдауф. – Мутафаккир илмий меросини тадқиқ қилганимда маърифатпарварлиги билан биргаликда Беҳбудийнинг буюк тарбиячи устоз эканини ҳис қилганман. Зеро, ислоҳот ва маърифат тарбиядан бошланади. Беҳбудий хотин-қизларнинг тарбияда тутган юксак ўрнини ўзининг асарларида мунтазам қайд этади. “Ойина” журналига тарбия мавзусида ёзган мақолаларида ҳам Беҳбудий аёл ва онанинг жамият ривожидаги мавқеи баланд эканини қайта-қайта таъкидлайди.

Қизғин фикр-мулоҳазалар, савол-жавоблар остида ўтган конференция Маҳмудхўжа Беҳбудий шахсиятини яна бир поғонага олиб чиқди. Зеро, Учинчи Ренессанс даврида жадидчилик ва жадидлар фаолиятининг бугунги кунда ўрганилиши, уни ёшларга етказиш ҳар қачонгидан-да муҳим вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмудхўжа Беҳбудий – миллат алломаси