Ватанимиз тарихида ғоят мураккаб ва синовли давр бўлган ХХ аср бошида майдонга чиққан Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси ҳисобланади.

У миллий озодлик ҳаракатининг буюк намоёндаси сифатида илм-фан, таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантириш, жаҳондаги илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштириш орқали халқимизнинг онгу тафаккурини юксалтириш ҳамда ҳурриятга эришиш йўлида ўз ҳаётини бахш этган фидойи зотдир.

Маҳмудхўжа Беҳбудий чор ҳукумати ва маҳаллий мутаассиб кучларнинг мислсиз қаршилигига қарамасдан, юртимизда биринчилар қаторида илк замонавий мактаблар ташкил қилиш, улар учун зарур дарсликлар яратиш, нашриёт ва театрлар барпо этиш ишларига бош-қош бўлди. Моҳир публицист сифатида ўз даврининг долзарб муаммоларига бағишланган қатор салмоқли асарлар ва икки юздан ортиқ мақолалар яратди. Шу билан бирга, “Самарқанд” газетаси ҳамда “Ойна” журналига асос солди. 1914-йилда “Турон” театрида саҳналаштирилган “Падаркуш” пьесаси орқали ўлкамизда театр санъатининг тамал тошини қўйди. Афсуски, атоқли адиб ва жамоат арбоби бўлган бу мутафаккир зот 44 ёшида ёвуз кучлар қурбони бўлди.

<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/d7wY2ts6hIo" title="Mahmudxo`ja Behbudiy hayotining noma’lum sahifalari" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаётининг номаълум саҳифалари (+видео)