Чехиянинг Прага шаҳрида ММА бўйича «Oktagon 72» турнирининг «co-main event» жангида ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов иштирок этиб, катта муваффақиятга эришди.

Маҳмудга мазкур жангда мезбонлар вакили Патрик Кинслл қаршилик кўрсатди. Ўрта вазн тоифасидаги «Oktagon Interim» камари учун кечган ушбу беллашув тўлиқ давом этди. Беллашувда М.Муродов ҳакамларнинг якдил қарорига кўра, ғалаба қозонди. 

Ушбу ғалабадан сўнг Маҳмуд Муродовнинг жанглари 37 тага етди ва ундаги ғалабалар эса 29 тани ташкил қилди. Шу тариқа, спортчимиз  ўрта вазн тоифасида «Oktagon» промоушенининг вақтинчалик чемпионига айланди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳмуд Муродов чемпионлик камарини қўлга киритди