Зангиота туманидаги 21-сонли колонияда жазони ўтаётган хотин-қизлар учун китоблар ва инсон ҳуқуқларига оид тарқатма материаллар ҳамда шахсий гигиена воситалари топширилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ва ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан ҳамкорликда ташкил этилган акциянинг мақсади маҳкумаларнинг маърифат ва ҳуқуқ бўйича адабиётлардан фойдаланишини таъминлаш, шунингдек, уларни сақлаш шароитларининг санитария-гигиена ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, элчи А.Карттунен, Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи ўринбосари О.Сотимбаев, 21-колония бошлиғи Г.Каримова, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев ва бошқалар иштирок этган тадбирда колонияга 600 дан ортиқ адабиёт, жумладан, "Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари" журнали нашрлари, шунингдек, шахсий гигиена воситалари топширилгани қайд этилди.  

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш, хусусан, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда қийноқларнинг олдини олиш бўйича фаол чоралар кўраётганига эътибор қаратилди. Айниқса, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар амалиётга изчил татбиқ этилмоқда.  

Элчи А.Карттунен ушбу ташаббус "Гендер тенглик бўйича миллий механизмни илгари суришга кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида амалга оширилаётганини ва жорий йил 31 октябрда бўлиб ўтган "Жазони ижро этиш муассасаларини бошқаришнинг гендерга сезгир стратегиялари: илғор тажриба ва асосий муаммолар" мавзусидаги экспертлар давра суҳбатида бошланган ишларнинг давоми эканини таъкидлади.  

Тадбир Хотин-қизларни камситишларга барҳам бериш қўмитаси (CЕДАW) тавсияларига мос келади.  

Озодликдан маҳрум этиш жойларида аёлларни сақлаш шароитларини яхшилаш, шу жумладан, гендерга сезгир ёндашувни таъминлашга, санитария шароитларини яхшилашга ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш ҳамда маърифий ва маданий ривожланиш учун қулай имкониятлар яратишда бундай тадбирлар муҳим ўрин тутади.  

Тадбирда маҳкумларни сақлаш шароитлари тобора яхшиланаётгани таъкидланди. Маҳкумларнинг қариндошлар билан мулоқот қилиш, таълим олиш ва тиббий ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонунчиликдаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва бошқа ваколатли органлар вакиллари учун жазони ижро этиш муассасаларига кириш имконияти таъминланаётгани эътиборга лойиқ экани эътироф этилди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкума аёллар учун китоблар топширилди