Олмалиқ кон-металлургия комбинатида жорий йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 161,4 миллиард сўмлик 87 та лойиҳа, жумладан, 4,3 миллиард сўмлик 17 та янги лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган эди.

Ўтган 9 ойда комбинатда амалга оширилган 76 та лойиҳа асосида 148,7 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эришилди. Режа кўрсаткичлари эса 132,9 фоизга бажарилди.

Дастур доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар комбинатнинг ички эҳтиёжи ва республикамизда фаолият юритиб келаётган корхоналар эҳтиёжига ҳамда экспорт учун мўлжалланган.  

ОКМК Маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи Козимжон Жумабоевнинг қайд этишича, ҳисобот даврида комбинат томонидан дастур доирасида ишлаб чиқарилаётган рух сулфати маҳсулоти экспорти (753,3 минг доллар) ҳам амалга оширилди. Маҳаллийлаштириш дастурининг ижроси асосан комбинатнинг 3 та корхонасида амалга ошириб келинади.

Хусусан, Марказий таъмирлаш-механика заводида 41та лойиҳа асосида 86,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида эса 32 та лойиҳа асосида 42,9 миллиард сўмлик маҳсулотлар тайёрланган. Рух заводида 3 та лойиҳа бўйича 19,4 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

А.Мусаев,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллийлаштириш дастури амалда