Маҳалланинг янги биноси ишга тушди (+видео)
Янги йилнинг илк кунларида Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан тилимизга “маҳалла еттилиги” деган ибора кириб келди. Бундан кўзланган мақсад бошқарувни тўғридан-тўғри маҳаллаларга олиб беришдир. Янги бинода бу “еттилик”ка зарур шароитлар яратилган.


Айни пайтда “Тошкент” МФЙдаги мавжуд 915 та хонадонда 3 минг 464 нафар фуқаро истиқомат қилади.
Маҳалла шу вақтга қадар ўз биносига эга эмасди. Давлат-хусусий шерикчилик асосида маҳаллий тадбиркор Парвез Нуралиев томонидан қарийб 479 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган 6 хонали замонавий бино маиший техника воситалари, компьютер, мебеллар билан ҳам жиҳозланди.


–Президентимиз томонидан 2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди, – дейди МФЙ раиси Сайёра Қўнишева. – Янги йилнинг илк кунларида янги бинода фаолият бошладик. Узоқ йиллар тор хоналарда ишладик. Мурожаат билан келган фуқароларни қабул қилишга қийналган пайтларимиз энди ортда қолди.

Тадбирда иштирок этган нуроний отахон ва онахонлар келгусида мазкур иншоот кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилишини ва юртимизнинг тинчлигини сўраб, дуога қўл очди.
Миллий удумларимизга кўра, тадбиркор Парвез Нуруллаевга тўн ёпилиб, маҳалла раисига рамзий калит топширилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1jSmZRnrXQ0" title="Mahallaning yangi binosi ishga tushdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (видео,сурат), ЎзА мухбирлари