Янги фармон

Маҳалла халқимизнинг турмуш тарзи, руҳий-маънавий эҳтиёжи, мафкураси, тафаккури, инсонларнинг ўзаро қўшничилик алоқалари, оилавий муносабатларни шакллантирувчи ўзига хос маскан ҳисобланади. Бугун маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни, нуфузи янада мустаҳкамланиб, у аҳолига ижтимоий кўмак кўрсатишнинг адолатли ва таъсирчан институтига, самарали жамоатчилик назоратини ўрнатадиган, одамларга энг яқин халқчил тузилмага айланмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони маҳалла нуфузини ошириш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда. Мазкур фармонда халқ билан давлат ўртасидаги “кўприк” вазифасини бажарувчи маҳалла тизимида фаолият кўрсатаётган “маҳалла еттилиги”нинг аниқ вазифалари белгиланган. Шу билан бирга, янги бошқарув тизими – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилди.

Фармонда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг асосий вазифалари белгилаб берилди. Жумладан, маҳаллани жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, унинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, маҳалла бошқарувида аҳолининг фаол иштирокини таъминлаш, ҳар бир фуқаро ўзи ва оиласининг келажаги, молиявий аҳволи ва фаровонлигини таъминлашда масъулиятни сезиши, боқимандаликка ўрганмаслик бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш, шунингдек, фуқароларни ўз уйи ва кўчасини озода сақлашга, миллий қадрият ва урф-одатларни ҳурмат қилишга чақириш, маънавий ва маърифий ишларда маҳалланинг ўрнини кучайтириш, аҳоли ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш чораларини кўриш сингари қатор вазифалар белгиланди. 

Бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” томонидан маҳалланинг ички ресурсларини аниқлаш ҳамда уларни ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш учун сафарбар этишга кўмаклашиш, маҳалладаги муаммоларнинг ўз вақтида ва самарали ечилишида давлат органлари ва ташкилотларининг маҳаллалардаги вакилларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, мувофиқлаштириш ва йўналтириш, маҳалланинг молиявий имкониятларини ошириш, камбағал оилаларга ажратилаётган бюджет маблағлари ва бошқа маблағларнинг мақсадли ва манзилли йўналтирилишини таъминлаш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳам қайд этилган. 

Бугунги кунда маҳаллаларнинг бошқарув ходимлари сони солиқчи ва ижтимоий ходим қўшилиши ҳисобига 5 тадан 7 тага кўпаймоқда. Маҳалланинг ўзида 70 дан ортиқ масала, жумладан, моддий ёрдам ва кредитлар, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидиялар ажратиш “маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарори асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланиб, бунда кўрсаткичлар мазкур ходимларнинг иш берувчилари томонидан Уюшма билан келишилган ҳолда тасдиқланиши қайд этилди. Маҳалла раислари ваколатлари кенгайтирилган ҳолда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторлари фаолиятини KPI асосида баҳолашда 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлди. Бу билан маҳалла раисларига маҳаллага бириктирилган давлат органлари вакилларини аҳоли муаммоларини ҳал этишдаги натижадорлигига қараб баҳолаш имконияти яратилди.

Жорий йил 1 январдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда “Маҳалла бюджети” тизими амалиётга жорий этилиб, унинг шакллантириш манбалари ҳам аниқ белгилаб қўйилди. Яъни маҳалла бюджети жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича ундирилган маблағларнинг (нотурар жойлар бўйича ундириладиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бундан мустасно) 10 фоизи, маҳалла идоралари орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилган йиғимнинг 10 фоизи, маҳалладаги ҳудуди 2 минг квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиси онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар (баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда), маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар ҳамда маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси тўғрисидаги низомда белгиланадиган бошқа маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

Маҳалла тизимининг молиявий жиҳатдан мустақиллиги аҳоли эҳтиёжи ва талабларидан келиб чиққан ҳолда муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, маҳалланинг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболли режаларини белгилашда муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар жойлардаги муаммоларни бевосита ҳал этадиган, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган маҳалла институтининг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда. 

Ҳаётбек Акбаров, 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш 

агентлиги Андижон вилоят филиали раҳбари ўринбосари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалланинг нуфузини оширадиган янги бошқарув тизими жорий этилди