Атрофимизда бизга ҳар дақиқада ёрдами тегсада, меҳнати кўринмайдиган, кўпам эътироф этилмайдиган касб эгалари бор. Улардан бири электромонтёрлардир.

Бектемир туманининг Ийк-Ота маҳалласида яшовчи 61 ёшли Қурбонбой ака Эшмуродов ҳам ана шундай эл корига яраб келаётган электромонтёр. Унга қўшнилари ҳурмат билан  “Маҳалланинг чироғи”, деб мурожаат қилади.  

– Бу соҳада 20 ёшимдан  бери ишлайман, – дейди Қурбонбой ака. – Ўспиринлик давримда уйдаги электр жиҳозлари ишдан чиқса, қўлимдан келганича тузатардим. Кейин шу соҳага қизиқиб қолдим ва техникумда ўқидим. Соҳани мукаммал билиш ва хато қилмаслик учун албатта, физикани яхши билиш керак. Айниқса, мактабда бу билим яхши ўзлаштирилиши шарт. Иккита ўғлим бор, улар ҳам касбимни ўрганди. Иккиси ҳам шу соҳа бўйича олий маълумотли бўлди.  

Ишимни яхши кўраман. Ҳаво совуқ пайти мижозларим жуда кўпаяди. Баъзида “Олдин мени чироғимни ёқиб беринг”, дея илтимос қилувчилар бўлади. Шунда буюртмани энг биринчи ёш боласи бор хонадонлардан бошлайман. Чунки, ёш боласи бор хонадонларга чироқсиз қийин.  

– Айтганингиздек, кунлар совиши билан аксарият хонадонларда тез-тез чироқ ўчиши кузатилади.  Электр симлари узилмаслиги,  электр энергиясини тежаш учун учун нималарга эътибор бериш керак?

– Энг аввало, электр симлари калта, яъни таранг бўлмаслиги керак. Яна симларни бир-бирига тегиб туришининг олдини олиш зарур. Агар шу хатолар қилинмаса, электр симларида қисқа туташувлар бўлмайди ва муаммо туғдирмайди.

Техника кундан-кунга ривожланяпти, қулай, замонавий ускуналар кўпайган. Одамлар электр энергиясини тежаш учун сотиб олаётган техника воситаларининг “эконом” деган ёзувига эътибор беришлари керак. Илгари музлаткичларни ишлатишда электр энергия 220 волтдан камайиб кетса, ишламай қоларди. Ҳозирги янги техникалар 150 волтдаям бемалол ишлайди. Маслаҳатим, техника жиҳозларини “эконом” ёзуви борларини сотиб олган маъқул.

– Деярли ҳар бир хонадонда бир неча замонавий электр жиҳозлари бор. Ана ўша техникаларни хавфсиз ишлатиш, яъни тез куйиб қолмаслиги учун нималарга эътибор бериш керак?

– Хонадонда ёки ишхонада  “ток ўйнашлари”нинг олдини олиш учун албатта, стабилизатор  ўрнатилиши керак. Стабилизатор токни бир меъёрда ушлаб, куйишларнинг олдини олади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалланинг чироғи”