Қарши шаҳрида “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида “Маҳаллани ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш босқичлари” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки томонидан молиялаштирилаётган қўшма лойиҳа доирасида ташкил қилинди. Лойиҳа 2024-2028 йиллар давомида Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги 157 та маҳаллада амалга оширилиши кўзда тутилган.

[gallery-24632]

Тренингда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этиб, маҳаллани ривожлантириш режасини ишлаб чиқишнинг 11 та босқичи билан танишди ва “фасилитация” тушунчаси, фасилитаторнинг роли ҳамда жамоавий қарор қабул қилишдаги аҳамияти ҳақида билимлар олишди. (Изоҳ: фасилитация сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, ёрдам бериш, енгиллаштириш, кучайтириш деган маъноларни англатади). 

Кун давомида иштирокчилар гуруҳлар билан ишлаб, маҳалланинг аниқ эҳтиёжлари ва устувор йўналишларини белгилаш, инфратузилма муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этиш бўйича амалий машғулотларда фаол қатнашишди.

Мазкур тренинг маҳаллий ҳамжамиятлар, хусусан аёллар ва ёшларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштироки ва овозини мустаҳкамлашга, ҳамда жойлардаги инфратузилмавий ривожланишнинг узоқ муддатли ва барқарор бўлишига хизмат қилади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларни ривожлантириш бўйича семинар-тренинг