Сирдарё вилоятида "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаларини ривожлантириш ва маҳаллаларда спорт инфратузилмасини кенгайтириш мақсадида муҳим тадбир ўтказилди. Тадбир доирасида вилоятдаги 221 та маҳаллага спорт анжомлари топширилди.
Жорий йилда Сирдарё ёшлари олимпиадада юқори натижалар қайд этишди. Мутасаддилар янги мавсумда ҳам маҳаллалардан иқтидорли спортчиларни кашф этиш ва уларни ривожлантиришда фаол ишлар олиб борилишини таъкидлашди.

Тадбирда Спорт вазирлиги томонидан етказилган 1700 дан ортиқ спорт анжомлари — футбол, волейбол, баскетбол ва гандбол тўплари — спорт мактаблари масъуллари ва маҳалла етакчиларига топширилди. Бу анжомлар маҳаллада ёшларни спортга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.

Вилоят раҳбарлари ва спорт мутасаддилари шу билан бирга маҳаллаларда спорт тадбирлари самарадорлигини ошириш ва иқтидорли спортчиларни кашф қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Энг муҳими, "Беш ташаббус олимпиадаси" маҳаллаларда ёшлар учун янги имкониятлар очиб, уларнинг салоҳиятини намоён этишда катта имкониятга айланмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири