Шу йилнинг май-июль ойларида юртимизда маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайлови ўтказилди. Бу галги сайловлар маҳалланинг жамиятдаги ўрни ва нуфузи ошган, тизимга оид қонунчилик такомиллашган пайтда ўтгани билан аҳамиятли бўлди. Аҳоли ҳудудни ҳар томонлама ривожлантиришга билим ва салоҳияти етадиган, обрў-эътиборли, фуқаролар йиғинидаги “еттилик”ка чинакам бош бўла оладиган кишиларни маҳаллага раис этиб сайлади.

Самарқанд вилоятидаги 1081 маҳаллада ҳам сайлов жараёнлари тўлиқ якунланиб, янгидан сайланган раислар бошчилигида шакллантирилган “еттилик” ўз фаолиятини бошлади.  

– Раисларнинг 356 нафари (33 фоизи) биринчи марта сайланганларни, 69 нафари (7 фоизи) аёлларни, 24  нафари (3 фоиз) депутатларни ташкил этди, – дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Шерали Йўлдошев. – Маълумоти бўйича 971 нафари (90 фоизи) олий, 107 нафари (10 фоизи) ўрта махсус маълумотга эга. Раислар орасида ўқитувчилар (25 фоиз), иқтисодчилар (24 фоиз), муҳандислар (11 фоиз), ҳуқуқшунослар (6 фоиз) бошқа соҳалар вакилларига қараганда кўпроқ бўлди. Янги сайланган маҳалла раислари учун май ойидан бошлаб ўқув семинарлар ташкил этилда ва уларга маҳалла фаолиятини ташкил этиш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, тизимдаги рақамли технологиялардан фойдаланиш каби масалалар ўргатилди. Семинарларда вилоят бошқарма ва ташкилотлари масъуллари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари ҳамда амалиёт ҳақида тушунча берди. Раислар билим ва малакасини ошириш баробарида фуқаролар йиғини билан бирга ишлайдиган ташкилотлар раҳбарлари билан танишди, маълумот алмашиш бўйича келишиб олди. Ҳар бир маҳалла бўйича “маҳалла еттилиги”нинг 2025 йил якунига қадар амалга ошириладиган иш режалари ишлаб чиқилди.  

Июнь ойидан буён вилоятимизда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ишчи гуруҳининг фаолият олиб бораётгани сайлов жараёнларини намунали ташкил этиш ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини самарадорлигини оширишга катта туртки берди.

Ишчи гуруҳ аҳолини қийнаётган ҳамда эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида туман, шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди, ҳудудда ечимини кутаётган муаммолар, масалаларни ўрганди. Икки ой давомида 231 маҳаллада 1990 нафар фуқаронинг мурожаатлари эшитилиб, 1287 таси ижобий ҳал этилди, 772 таси бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Аҳолининг ишсизлик ҳолати қайта хатловдан ўтказилиб, ишлаш истагидаги 17363 нафар фуқаронинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Улар билан туман ҳокими, маҳалла раиси ва маҳалла банкирлари ўртасида тўрт томонлама шартномалар имзоланди. Йил якунига қадар ана шу ишсиз фуқаролар, меҳнат бозорига кириб келаётган 57 минг нафар ёшлар, миграциядан қайтадиган 21,1 минг нафар юртдошимиз бандлигини таъминлаш дастурлари ишлаб чиқилди. “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган имкониятлардан фойдаланиб, жорий йил якунига қадар 35 минг оилани камбағалликдан чиқариб, камбағаллик даражасини 7,5 фоиздан 5,4 фоизга туширишни белгилаб олдик. Бунинг учун имконият асосан маҳалланинг ўзидан топилди. Ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди. Масалан, Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Shashlik uz” савдо тармоғи раҳбари Адхамжон Солиев шаҳардаги 215 та маҳалланинг ҳар биридан 2-3 нафардан эҳтиёжманд оилаларнинг аъзоларини, жами 530 нафар ёшни хизмат кўрсатиш соҳасида ўқитиб, иш билан таъминлашни зиммасига олди.

– Булардан ташқари, ишчи гуруҳ кўмагида вилоятимизда муҳит, инвестиция, экспорт, иш ўрни ва камбағалликни қисқартириш бўйича 77 банддан иборат ҳудудий ва 621 банддан иборат туман (шаҳар)ларнинг уч ойлик чора-тадбирлар режалари ишлаб чиқилди, – дея сўзида давом этади Шерали Йўлдошев. – Ҳар бир маҳалла бўйича ишсизликдан, жиноятчиликдан, оилавий ажримдан холи ҳудудга айлантириш дастурлари тайёрланди. Миграциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Булунғур тажрибасини йўлга қўймоқчимиз. Бугунги кунда туманда 10 минг 696 нафар фуқаро хорижга чиқиб кетганлиги аниқланди. Маҳаллаларда четда юрган ҳар бир фуқаро ҳақида маълумотлар шакллантирилиб, улар юртимизга қайтганидан сўнг қаерга ишга жойлашиши, тадбиркорлик ёки ҳунармандчиликнинг қайси тури билан шуғулланиши мумкинлиги таҳлил қилинмоқда. Ҳокимликлар билан биргаликда мигрантлар билан онлайн мулоқотлар уюштирилиб, уларнинг дардлари эшитилмоқда. Шу мурожаатлар асосида қайси юртдошимизга қандай ёрдам кўрсатиш зарурлиги белгилаб олиняпти.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бугунги кунда барча туман ва шаҳар ҳокимликларида “Ислоҳотлар штаби” ташкил этилди. Бу ерда ҳудуд имкониятлари, “ўсиш нуқта”лари ўрганилиб, ҳар бир маҳаллани ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Қисқа вақт ичида тадбиркорлик ва инвестицион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали йил якунига қадар вилоятда 834 та лойиҳани ишга тушириш ва 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.  

Жумладан, Пайариқ, Қўшработ ва Пахтачи туманларида “Эко бозор” ва хусусий клиника лойиҳалари амалга оширилиб, 1500 та янги иш ўрни яратилади. Бундай лойиҳалар қолган туман, шаҳарларда 2026 йил якунига қадар амалга оширилади.  

Каттақўрғон шаҳрининг Кунжипай, Кўхнадам, Ермачит маҳаллалари ҳудудидаги 12,5 гектар майдонда хорижий инвестиция ва гранд маблағлари ҳисобидан туризм, маданий кўнгилочар мажмуалар ва дам олиш масканлари ҳамда замонавий турар жойлар барпо этиш режалаштирилган. Бу орқали ушбу маҳаллаларда 325 та янги иш ўрни яратилади.

Қўшработ тумани Юқори Жўш маҳалласида V-VI асрларга оид Бекқўрғонтепа шаҳарчасини Маданий мерос агентлигининг манзилли дастурига киритиш орқали “Очиқ осмон остидаги” музей ташкил этиб, ҳудудда сайёҳлар сонини 50 минг нафарга етказиш, 70 та янги хизмат кўрсатиш шохобчасини ташкил этиш ва 100 та янги иш ўрнини яратиш режалаштирилмоқда.

Шерали Йўлдошевнинг таъкидлашича, республика ишчи гуруҳи билан биргаликда маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар ўрганилиб, инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимликлар жалб қилиниши билан бирга аҳолининг фаол иштироки ва ташаббускорлигини анъанага айлантириш чоралари кўрилмоқда. Ана шу саъй-ҳаракатлар туфайли Самарқанд шаҳар Огаҳий маҳалласида 1,8 километр пиёдалар йўлаги барпо этилди, 2,8 километр ички йўллар таъмирланди, 17 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ҳудуддан оқиб ўтган Оби машат каналининг 2,3 километр қисми тозаланиб, атрофи ободонлаштирилди ва аҳоли учун дам олиш маскани ташкил этилмоқда. Иштихон туманида Кўтарма маҳалласидаги 13 та кўп қаватли уйнинг оқова тизими муаммоси ҳам ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар кўмагида ҳал этилмоқда.

Умуман, бугун бу каби ўзгаришлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини вилоятнинг ҳар бир маҳалласида кўриш мумкин. Айни чоғда маҳаллаларда мустақиллик байрами олдидан ҳудудларни ободонлаштириш ишлари, маънавий-маърифий тадбирлар бошланди. Шунингдек, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш, болаларни мактабгача ва мактаб таълими билан қамраб олиш ишларида ҳам “маҳалла еттилиги” фаол иштирок этмоқда.

Ғолиб ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда янгича иш тизими – “еттилик” ташаббусни ўз қўлига олмоқда