Бугунги кунда мамлакатимизда маҳалла институтини ислоҳ қилиш, уни халққа яқин ва самарали тизимга айлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам маҳалла тизимини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кейинги йилларда маҳаллаларда “еттилик” тизимининг жорий этилиши ижобий натижалар бермоқда. Президентимизнинг ташаббуси билан Янги Ўзбекистон руҳи кириб бориши керак бўлган 33 та туман ва 330 та оғир маҳалла белгилаб олингани, уларга катта миқдорда маблағ ажратилаётгани – бу маҳаллаларнинг ривожланиши учун янги имкониятлар эшигини очади.

Маҳаллаларга янги ваколатлар берилиши, жумладан, 5 минг квадрат метргача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариш ҳуқуқининг берилиши маҳаллаларнинг мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ўз даромадларини шакллантиришга хизмат қилади. Шунингдек, тадбиркорларга маҳалла биноларини замонавий сервис объектларига айлантириш учун берилаётган имтиёзлар ҳам иқтисодий ривожланишга катта туртки беради.

Муҳим жиҳати, вилоят ва туман ҳокимлари энди ҳар бир маҳалла кесимида қиладиган ойлик ишларини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, аҳолига ҳисобот беради. Бу ўз навбатида маҳаллий бошқарув тизимининг шаффофлигини таъминлаш, халқ билан мулоқотни кучайтириш, шунингдек, маҳаллаларнинг ривожланишига янгича суръат бағишлайди.

Айниқса, Президентимиз йиғилишда маҳаллалардаги ижтимоий муҳит ва ёшлар тарбияси бўйича ечим топилиши керак бўлган бир қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, оилаларнинг ажралиши, алимент тўлашдан бўйин товлаш, эрта никоҳлар каби муаммоларга қарши курашиш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш вазифалари белгиланди. Биз оила қуриш – нафақат ўзи, балки турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги катта масъулият эканини ёшларга тушунтириш, ажримларда тарафлар манфаатини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаймиз.

Қонунчилик палатаси депутатларига ўз округидаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ берилиши ҳам маҳаллаларни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадамдир. Бу албатта депутатларга жуда катта имконият дегани. Чунки депутатлар ушбу маблағларни ўз сайлов округидаги маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилашга, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга йўналтириши мумкин бўлади.

“Миллий тикланиш” демократик партияси, маҳаллаларнинг ривожланишига қаратилган барча ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ижтимоий муҳитни яхшилаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби эзгу ишларда фаол иштирок этади.

Зеро, ислоҳотларимизнинг остонаси бўлган ҳар бир маҳаллага Янги Ўзбекистон нафасини олиб кириш – бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир.

Тожибой Романов,
"Миллий тикланиш" демократик партияси
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раиси,
Жўқорғи Кенгес депутати
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда ислоҳотлар: янги имконият ва вазифалар