Қарор ва ижро

Президентимизнинг “2024 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларида янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. 

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, айниқса, маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш чоралари кўрилмоқда. Бу вазифаларга алоҳида эътибор қаратган Янгийўл тумани ҳокимлиги ҳам саноат тармоқлари фаолиятини янада ривожлантиришни мақсад қилган. 

–Таҳлилларга кўра, 2023 йил январь-февраль ойларидаги аномал совуқ туфайли электр ва табиий газ таъминотидаги сурункали узилишлар экспорт прогноз кўрсатгичлари ижросига таъсир кўрсатди. Бироқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун тизимли ишлар амалга оширилди, – дейди Янгийўл туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Илҳомжон Жўраев. – Ишга тушган лойиҳалар сони 1 декабрь ҳолатига кўра 58 та бўлиб, умумий қиймати 765,9 миллиард сўмни ташкил қилди. Янги иш ўринлари сони эса 2 минг 271 тага етган. 

Шундан саноат йўналишида умумий қиймати 655,7 миллиард сўмлик 38 корхона фойдаланишга топширилди. Уларда 2 нафарга яқин аҳоли бандлиги таъминланди. Шулардан бири “Туябўғиз” маҳалласида жойлашган “KIDDY TOYS” корхонасида болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарилади. Мазкур корхона Беларусь давлати билан ҳамкорликда ишга туширилди. Ўтган йилда унинг ишлаб чиқариш ҳажми 18,5 миллиард сўм, экспорт ҳажми 420 минг АҚШ долларини ташкил этган. Шу даврда 330 тонна ўйинчоқлар учун олиб келинган махсус гранулалардан фойдаланиб, 600 хил турдаги ўйинчоқлар ишлаб чиқарилган. Ҳозир бу ерда 120 нафар аҳоли бандлиги таъминланган, шундан 70 нафари хотин-қиздир. 

Ғалаба маҳалласида жойлашган “MISS MADI BISNESS” корхонасида ҳам дала ҳовли мебеллари ишлаб чиқариши йўлга қўйилган бўлиб, 50 нафарга яқин малакали мутахассислар меҳнат қилиб келмоқда. Мавсум бошланиши билан 100 нафарга яқин фуқаролар яна ишга жалб этилади. Ўтган йил мобайнида Хитойдан махсус технологиялар олиб келиниб, маҳсулотлар маҳаллийлаштирилди ва 10 хил турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ички бозордан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия давлатларига ҳам жами 50 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинди. Корхона жорий йил учун 5 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, янги иш ўринлари яратишни ва фаолиятини кенгайтиришни режалаштирган. 

Умуман олганда, Янгийўл тумани маҳаллаларида бу каби саноат тармоқларини кўпайтириш орқали ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсад қилинган. 

А. Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллаларда ишлаб чиқариш тармоқлари кўпаймоқда