Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар ободлиги йўлида эзгу ташаббус

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили”да амалга оширишга қаратилган давлат дастури ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги тегишли фармойишига мувофиқ “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладaн бошланади!” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилди.

Ушбу тадбир доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти бўлими ташаббуси билан Қарши шаҳридаги Одина масжиди атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Хусусан, янги дарахт кўчатлари экилиб, ҳудуд тозаланди ҳамда атроф-муҳитни янада обод қилишга қаратилган ишлар бажарилди.

Ҳашарда маҳалла фаоллари, ташкилот ва муассаса ходимлари ҳамда фуқаролар фаол иштирок этиб, юртимиз табиатини асраш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва маҳаллаларни янада обод этишга муносиб ҳисса қўшди.

Бундай эзгу ташаббуслар аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлаб, обод ва файзли маҳалла муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири