Бухорода  Маҳаллани қўллаб-қувватлаш шаҳар кенгашининг 1-ярим йиллик якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар жиноятчилик ҳамда уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов “маҳалла еттилиги” ва мутасадди раҳбарлар масъулиятини ошириш ва ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришларини таъкидлади.

Шунингдек, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонлари доирасида маҳалла ҳудудидаги кўчаларни ободонлаштириш, бунда йўл ёқасидаги маиший чиқиндиларни олиш, аҳолининг йўл ёқасидаги томорқа майдонларини турли бегона ўтлардан тозаланиши, дарахт ва буталарни тартибга келтиришни ташкил этиш, аҳоли хонадонлари фасад қисми ва дарвозаларини бўяш, маҳалладаги ёшлар билан алоҳида ишлаш тизимини жорий қилиш бўйича фикрлар ўртага ташланди.

Шу билан бирга, ишсизлар, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни бандлигини таъминлаш, оғир тоифадаги ёшлар билан индивидуал ишларни олиб бориш, ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб хорижий тилларга йўналтириш ва касб-ҳунарга ўқитиш чораларини кўриш, оилавий ажримлар сони кўп қайд этилган маҳаллаларда алоҳида танқидий муҳокамаларни ташкил этиш, никоҳдан ажралиш ҳолатларини камайтириш бўйича тарғибот тадбирларини жонлантириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар ободлиги ва осойишталиги муҳокама қилинди