Президент ташрифидан сўнг...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида маҳаллабай ишлаш тизими фаолияти юзасидан сектор раҳбарларининг ахборотини тинглаб, “еттилик” ишини намунали йўлга қўйиш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берган эди. Шунга мувофиқ жойларда мазкур масалага бағишланган семинарлар ташкил этилмоқда.

Унда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, уларнинг вазифа ва мажбуриятларини тушунтириш, барча ишларни намунали йўлга қўйиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар  ҳақида  атрофлича  фикр алмашилаётир.

[gallery-14777]

Давлатимиз раҳбари раислигида 26 сентябрь куни маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш, “маҳалла еттилиги”ни ташкил қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида ўзини ўзи бошқариш органларини жойларда муаммоларни ҳал этадиган чинакам институтга айлантириш учун “еттилик тизими” фаолиятини янги ёндашувлар асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари белгиланган эди. Маҳаллаларда жорий этилган бу амалиёт ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам бериш, аҳоли бандлиги, жиноятчилик, оилаларда зўравонликнинг олдини олиш ва ижтимоий муҳофазаси сингари ҳудуддаги барча масалаларни бир жойда ҳал этишда ўз самараларини бермоқда.  

Термиз шаҳрида маҳалла раислари учун ўтказилган семинарда иштирокчилар Ўзбекистон маҳалласида фаолият юритаётган “маҳалла еттилиги”, бошқарув сервис компаниялари фаолияти, “Ватанпарварлар” ҳарбий–ватанпарварлик боғи, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими биноси билан танишди. Амалга оширилган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди.  

Жорий  йилда  Ўзбекистон маҳалласи катта ўзгариш ва янгиланишларга юз тутди. Кўп қаватли ва якка тартибдаги турар жой биноларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Кўчалар тубдан таъмирланиб, аҳоли ва транспорт воситалари қатнови учун барча шароит яратилди. Болажонлар учун ўйингоҳлар барпо этилиб, жиҳозланди. Маҳалла ва бошқарув сервис компанияси биноси, тикувчилик цехи, мўъжазгина кутубхона  ҳудуд чиройига ўзгача ҳусн қўшди.

Маҳалладаги 25 та кўп қаватли ва 264 та якка тартибдаги уй-жойда 1 минг 230 хонадон истиқомат  қилади.  

–Ҳудудимизда турли миллатга мансуб  4 минг 744 киши яшайди,–дейди маҳалла раиси Дилафрўз Тошбоева.–Олиб борилган қурилиш–таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, айниқса, кўп қаватли уйларимизнинг қиёфасини тубдан янгилаб, аҳоли учун қулай шароит яратди. Қисқа вақтда юз берган бу ўзгаришлар ёшу кексанинг фахр-ифтихор ҳиссини юксалтириб, ҳаётидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. Кенг, равон, ёруғ кўчалар ва пиёдалар йўлаклари ҳам одамларимиз қалбига бир олам қувонч улашмоқда.  

Термиз  шаҳридаги Санъат саройида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда “маҳалла еттилиги” фаолиятини йўлга қўйишда маҳалла раисларининг ўрни ва вазифалари муҳокама этилди. Уларга юклатилган вазифалар акс этган тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, вилоятда маҳаллаларни янада ободонлаштириш бўйича “долзарб 10 кунлик” эълон қилиниб, маҳалла раисларига барча маҳалла, кўча ва хонадонларда ободонлаштириш – кўкаламзорлаштириш юмушларини амалга ошириш ҳамда бу ишларни уюшқоқлик билан сифатли ташкил этиш  юзасидан аниқ вазифалар юклатилди.

Сурхондарё вилоятида 724 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Эндиликда маҳаллалардаги "бешлик"ка солиқчи ва маҳалланинг ўзида ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим қўшилиб, барчаси биргаликда ишлайдиган “еттилик” ташкил этилгани одамларнинг тинч, фаровон турмуши ва обод ҳаётини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Жойлардаги масалаларни ҳал этишда улар ўз ёндашуви, ўз йўналишидан келиб чиқиб, фаолият юритмоқда. Жумладан, Жарқўрғон туманида ўтказилган семинарда профилактика инспекторларининг маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бошқа вазифалари ўрганилди. Содир этилган жиноятлар очилишида намуна бўлган профилактика инспекторларининг бир гуруҳи тақдирланди. Қумқўрғон туманидаги семинар хотин-қизлар фаоллари фаолиятига бағишланган бўлса, иштирокчилар Шўрчида ҳоким ёрдамчилари, Деновда ёшлар етакчилари, Сариосиё туманида солиқчи ва  ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий  ходим иши билан танишди.  

Ҳудудий семинарларда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этмоқда.

Бундай тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ташкил этилади.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллалар “еттилиги” ўзаро тажриба алмашмоқда