Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида Маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда фаолият юритаётган маҳалла ходимлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда маҳалла тизими орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш, ҳудудий муаммоларни тезкор аниқлаш ва уларни тизимли ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги, инсон манфаатларини таъминлашдаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
[gallery-24355]
Ҳар бир туман ва шаҳар маҳаллаларидаги долзарб муаммолар — ишсизлик, ёшлар бандлиги, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолати, инфратузилмадаги етишмовчиликлар бўйича фикр алмашилди. Сектор ва соҳавий раҳбарларнинг аниқ ҳисоботлари тингланди.
Йиғилиш якунлари бўйича ҳар бир туман ва шаҳардаги маҳаллаларнинг реал ҳолатини инобатга олган ҳолда, 7 та устувор йўналиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, маҳаллабай тадбиркорликни ривожлантириш орқали ишсизликни камайтириш, манзилли ижтимоий ёрдамни кучайтириш, шунингдек, таълим, тиббиёт ва инфратузилмани такомиллаштириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шу орқали маҳалла тизимида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва ишончли ҳамкорлик асосида ҳаёт сифатини яхшилаш, муаммоларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган янги босқич бошланди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/h19LcZ84oHA?si=5DJfjxgTu-cHZAF7" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Ғулом Примов,
Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат) ЎзА мухбирлари