Маҳаллада сув таъминоти яхшиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятида аҳоли фаровонлигини ошириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Янги Наманган туманидаги Мустақилликнинг беш йиллиги маҳалласида шу кунларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлари бажарилмоқда. Жараёнда туманда ичимлик суви тармоғи етиб бормаган кўчаларда сув тортиш ишлари амалга оширилиб, йиллар давомида эскирган тармоқлар янгиланмоқда.
[gallery-15445]
Маҳалланинг Оқтепа, Офарин кўчаларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари самарасида 8 километр масофага тортилаётган янги сув тармоғи шу ерда яшовчи 5300 нафардан ортиқ аҳолининг оби ҳаётга бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА