Маҳаллада спорт майдони очилди
Бухоро вилояти Пешку тумани “Қорақалпоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги қорақалпоқлик ёш спортсеварларнинг орзуси ушалди. Чекка маҳаллада алоҳида ер майдони ажратилиб, 90х45 ўлчамдаги стадион ва сунъий қопламали футзал майдони барпо қилинди.
Эътиборлиси, бу лойиҳа рўёби қорақалпоғистонлик аҳолининг якдил ташаббуси маҳсулидир. Хусусан, “Оpen budjet” лойиҳаcи доирасида 125 та ташаббус ичидан 2434 та овоз йиғиб, ғолиблар қаторида эътироф этилганидир. Мазкур ташаббусга мувофиқ, спорт иншооти учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди ва қурилиш ишлари сифатли бажарилди.
Иншоотни фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, маъмурий сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Ёшларга янги имконият ва қулайликлар учун хайрли иш бошида турган мутасаддиларга миннатдорлик билдирилиб, байрам дастурхон ёзилди.





Зариф Комилов, ЎзА мухбири