Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Ўзархив” агентлиги Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси томонидан “Зиё улаш” акцияси доирасида Навоий шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласида кутубхона ташкил этилди.

Мазкур кутубхонанинг очилиш маросимида мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбияси йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, маҳаллаларга яратилаётган имкониятлар, ёшларнинг жамиятдаги ролини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги алоҳида таъкидланди. 

– Ушбу кутубхона маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари, жумладан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади, – дейди “Ўзархив” агентлиги Навоий вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси ёшлар етакчиси Илҳом Тошпўлатов. – Кутубхонада 200 дан ортиқ китоб мавжуд. Миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналаридан ташқари илмий, тарихий, сиёсий ҳамда бадиий адабиётлардан иборат. Шунингдек, бу ерда 50 дан ортиқ электрон китобларни телефон орқали QR-кодни сканерлаб, ўқиш имконияти яратилган. Бугунги кунда маҳаллада 5 506 нафар аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 1 474 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат. Эндиликда барча аҳоли қатлами ушбу кутубхонадаги китоблардан фойдаланиши мумкин.

[gallery-16516]

– Ушбу кутубхонанинг ташкил этилганлигидан хурсанд бўлдим, – дейди ёшлардан бири Ҳожиакбар Қувондиқов. – Ҳозирда олий таълим муассасасига ўқишга киришга тайёрланмоқдаман. Бугун кутубхонанинг очилиш маросими бўлаётганлигини эшитиб келдим. Китоблар билан танишдим. Мен тайёрланаётган йўналишга оид бир нечта китоблар мавжуд экан. Қолаверса, китобларнинг электрон вариантидан ҳам фойдаланиш мумкинлиги китоб ўқишга қизиқувчи ҳар бир ёш учун катта имкониятлардан бири, деб биламан. 

Тадбирда маҳалла фаоллари ва нуронийлар сўзга чиқиб, китобнинг инсон камолотидаги ўрни ҳамда роли ҳақида фикр-мулоҳазалар билдириб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор этди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xMBxWH6qWsU" title="Mahallada kutubxona ochildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат+видео), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллада кутубхона очилди (+видео)