Маҳаллада аҳоли фаровонлиги юксалмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги “Навқон боғ” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда аҳоли турмуш фаровонлиги яхшилаш борасида намунали ишлар ташкил этилган.
[gallery-9185]
Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ҳудуддаги ички йўлларни яхшилаш мақсадида 22 та кўчага 12 километрлик қум ва шағал аралашмаси тўшалди. 2 та болалар ҳамда спорт майдончаси, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаси филиали, маҳалла фуқаролар йиғини биноси барпо этилди. Марказий кўча бўйлаб ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Йўл ёқалаб манзарали дарахт ва гул кўчатлари, буталар экилди. “Аёллар дафтари”да турган 48 нафар ишсиз хотин-қиз ва “Ёшлар дафтари”даги 180 нафар ёш касбга ўқитилиб, бандлигини таъминлаш мақсадида уларга зарур миқдорда субсидия ва кредит маблағи ажратилди. Ёрдамга муҳтож 10 га яқин оиланинг уй-жойи таъмирланди. Оғир аҳволдаги бемор фуқароларга бепул жарроҳлик амалиёти кўрсатилди.
Инсон қадрини улуғлашга қаратилган ушбу манзилли чора-тадбирлар жараёнида мазкур маҳалла фуқаролар йиғини раиси Замира Айтбоеванинг ҳиссаси катта.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА