Фарғона вилоятининг чегарадош ҳудуди – Фарғона туманида 215 минг нафар дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Албатта, туман аҳлининг ўзига яраша ютуқлари билан биргаликда ечимини кутаётган муаммолари бор. Шу боис, Давлат солиқ қўмитаси томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича махсус штаб тузилган бўлиб, айни кунларда «маҳаллабай» кесимида муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 76 та маҳалла фуқаролар йиғинининг ҳар бирида бўлиб, хонадонма-хонадон аҳоли вакиллари билан юзма-юз учрашувлар ўтказяпти, муаммоларини тинглаяпти. Мулоқотларда доимий иш билан таъминлаш, кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун амалий ёрдам кўрсатиш, электр таянчларини янгилаш каби масалалар ўртага ташланмоқда. Муаммоларга масъул идоралар иштирокида дарҳол ечим изланмоқда.

Биргина мисол, «маҳаллабай» кесимидаги ўрганиш жараёнида аниқланган доимий иш билан банд бўлишни истаган фуқароларнинг 30 нафари жараённинг  иккинчи кунида тумандаги замонавий сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Экокерама” масъулияти чекланган жамиятига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, Марғилон ва Тинчлик маҳаллаларида хонадонма-хонадон юриш жараёнида Ш.Султоналиев ҳамда А.Мўйдиновлар ҳам доимий иш билан таъминлашда амалий ёрдам сўрадилар. Ушбу масалага ҳам ижобий ечим топилиб, маҳаллалар яқинидаги “Шуҳрат” хусусий корхонасига бири сотувчи бўлиб, яна бири эса ошпаз бўлиб ишга жойлашди.

“Маҳаллабай” ишлаш бўйича ўрганишлар давом эттирилиб, “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғинига борилганда бу ерда истиқомат қилувчи М.Рўзматова хонадони электр таъминотидан узилганлиги аниқланди. Ишчи гуруҳ томонидан дарҳол масъуллар жалб этилди ҳамда электр таъминоти тикланди. Бундан ташқари, тикувчилик қўлидан келадиган хонадон бекасини доимий даромад билан таъминлаш учун тикув машинаси ҳомийлар кўмагида олиб бериладиган бўлди.  

Ишчи гуруҳ томонидан “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини Қоровултепа кўчасида яшовчи А.Ғофуров хонадонида ҳам бўлиб,  фуқаро билан суҳбатлашилди. Айтишича, хонадонида кўп йиллардан бери гулчилик билан шуғулланиб келади, лекин оила аъзоларидан ҳеч бири расмий иш билан банд эмас. “Келажакда пенсияга чиқишим мумкинми?” деган саволига жавоб излаяпти. Фуқарони диққат билан тинглаган ишчи гуруҳ вакиллари Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс мақоми жорий этилганлиги ҳамда қатор имтиёзлар берилганлиги ҳақида маълум қилинди. Шунингдек, А.Ғофуров ҳам фаолият тури сифатида гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотишни кўрсатиб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши ва бу орқали пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди. Натижада, солиқ имтиёзларини эшитиб қувонган А.Ғофуров ва унинг турмуш ўртоғи ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтдилар. Айтиш мумкинки, энди уларнинг фаолияти қонунийлашди ва меҳнат стажига эга бўладилар.

Давлат солиқ қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан Фарғона туманида “маҳаллабай” кесимида муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳаллабай” ишлашда қуруқ ваъдалар бўлмайди