Маҳалла ёшлари “Заковат”да беллашди
Бугунги кунда ёшларнинг ақл-заковатини оширадиган, иқтидорини рўёбга чиқарадиган лойиҳалардан бири бу – “Заковат” интеллектуал ўйини.
Юртимизда бу лойиҳа орқали ёшларимиз интеллектуал салоҳиятини оширмоқда.

Шунга кўра, "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида маҳаллалардаги ёшлар ўртасида “Заковат” мусобақасининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилди.


Икки кун давом этган мусобақада Сергели туманидан “Қурувчилар” МФЙ, Янгиҳаёт туманидан “Навқирон” МФЙ, Яккасарой туманидан "Бошлиқ" МФЙ, Шайхонтоҳур туманидан “Чорсу” МФЙ, Чилонзор туманидан “Бешёғоч” МФЙ ҳамда Учтепа туманидан “Тақачи” МФЙ, Бектемир туманидан “Нурафшон” МФЙ, Олмазор туманидан “Юқори Себзор” МФЙ, Миробод туманидан “Юксалиш” МФЙ, Мирзо Улуғбек туманидан “Азамат” МФЙ ҳамда Яшнабод туманидан “Донишманд” МФЙ ёшлари ўзаро беллашди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА