Бухоро вилояти Когон шаҳар 4-сектор ташаббуси ва ушбу сектордаги маҳаллаларга тайинланган ёшлар етакчилари билан ҳудуддаги 5-сонли ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллалар ўртасида заковат ўйинларини ўтказиш ҳам анъанага айланиб бормоқда.
Бу “Махтумқули”, “Хўжабарги”, “Навзирабод” ва “Зирабод” маҳалла фуқаролари йиғинидаги ёшлар иштирокида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида ҳам намоён бўлди.
Беллашувда 1-ўрин “Махтумқули”, 2-ўрин “Навзирабод” жамоаси ёшларига насиб этган бўлса, 3-ўринни “Зирабод” жамоаси ёшлари қўлга киритди.
Ўйин якунида жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зариф Комилов, ЎзА