Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар ўрганишига кўмаклашиш, муаммоларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Андижон давлат университети ректорига бириктирилган Қўрғонтепа туманидаги Мирзо Улуғбек, Мустақиллик, Мустақилликнинг 15 йиллиги маҳаллаларида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ёшларнинг университетга ташрифи ана шу йўналишдаги ишларга бир мисолдир. 

Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев маҳалла ёшлари билан учрашиб, улар билан мулоқот ўтказди. Ўзаро суҳбатда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ҳаётда ўз ўринларини топиш, уларнинг қизиқиш ва келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашилди. 

[gallery-17202]

Учрашувда ректор ёшларнинг муаммо, таклиф ва ташаббусларини тинглади, уларга ўзлари орзу қилган олий ўқув юртларида ўқиши, қизиққан касбни эгаллаши учун зарур тавсия ва маслаҳатлар берди. 

Учрашувдан сўнг маҳалла ёшлари университет факультетлари, ўқув ва маъруза заллари, лаборатория хоналари, талабалар турар жойлари, талабаларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда ахборот ресурс маркази билан яқиндан танишди.

– Очиғи, университетда талабалар учун яратилган шарт-шароитларга жуда ҳавасим келди, – дейди Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи Билолиддин Ўринбоев. – Ҳозир Қўрғонтепа туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида ўқийман. У ерни тамомлагач, касбий таълим йўналишида университетга ўқишга киришни дилимга тугиб қўйдим. 

Мароқли ва мазмунли ўтган университетга ташриф, ректор билан мулоқот маҳалла ёшларида унутилмас таассуротлар қолдирди. 

Ф. Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ёшлари университет билан танишди