Маҳалла ёшлар етакчилари танловда баҳслашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Бағдод тумани маданият уйи биносида “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловда 19 та туман ва шаҳардан турли йўналишларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар етакчилари иштирок этди.
[gallery-15112]
Якуний натижаларга кўра, Фарғона туманининг “Обод”, Қўқон шаҳрининг “Исфарагузар”, Қўштепа туманининг “Дўрмон”, Фарғона шаҳрининг “Табассум” ва “Фарғона”, Ўзбекистон туманининг “Қирқкетмон” ва “Деҳқонобод”, Учкўприк туманининг “Олтин-водий”, Қува туманининг “Раста”, Бағдод туманининг “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчилари ғолибликни қўлга киритди. Улар танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА