Маҳалла ходимлари малакасини оширмоқда
Асака туманида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла тизими ходимлари учун ўқув-семинар ўтказилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини, содир этилаётган жиноятларни кескин камайтириш, маҳаллаларни жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Андижон вилояти маҳаллаларида мазкур йўналишда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида туман ва шаҳарларда ўтказилаётган ўқув-семинарларда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “бешлик” тизими ходимлари таҳсил олиб, ўзларининг билим, малака ва тажрибаларини оширмоқда.
[gallery-14650]
Асака туманида ташкил этилган семинарда ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан иштирокчиларга ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, бу борадаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрлар, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш юзасидан зарур маълумот ва билимлар берилди, илғор тажрибалар билан таништирилди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари