Мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кенг жалб этиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштириш, жамоа ва маҳалла аҳлининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида пойтахтимизнинг Миробод туманида ҳаваскорлар ўртасида ташкил этилган Тошкент шаҳар биринчилиги ҳам айни мақсадларга хизмат қилди.  

Кутилганидан-да қизиқарли ўтган баҳсларда 100 нафардан ортиқ ҳаваскор кичик ракетка усталари ғолиблик учун кураш олиб борди.  

Муросасиз беллашувлар натижасига кўра, эркаклар ўртасида совринли ўринлар Қосим Абдукаримов, Шерзод Унаров, Отабек Умаровга тегишли бўлди. Хотин-қизлар ўртасидаги ўйинларда Малика Эрматова, Ольга Стойка ва Мафтуна Тошмаматова шоҳсупага кўтарилди.  

– Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “workоut” спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан аҳоли орасида турли спорт мусобақалари қатори стол тенниси бўйича тизимли мусобақалар ўтказилиши белгиланган. Бу борада махсус режа ишлаб чиққанмиз. Шунга асосан, нафақат маҳаллаларда қолаверса, турли ташкилотларда стол тенниси мусобақаларини уюштиришни мақсад қилганмиз. Айни кунларда прокуратура органлари ходимлари ўртасида стол тенниси баҳслари ўтказилмоқда. Йил давомида жойларда 50 дан зиёд оммавий мусобақаларни ташкил этиш орқали минглаб ёшларни, аҳоли вакилларини, ташкилот ходимларини стол тенниси машғулотлари билан қамраб олишни ният қилганмиз, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Тошкент шаҳар бўлими ижрочи директори Акбаржон Мелизияев.  

Т.Рўзиев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ва ташкилотларда стол тенниси оммалашмоқда