Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги Халқобод маҳалласининг ташаббускор ёшлари ва фаол аҳолиси иштироки билан “Келажак боғи” фойдаланишга топширилди. Янги маскан ёшлар ва кенг жамоатчилик учун маданий ҳордиқ, соғлом турмуш тарзи ҳамда маънавий камолотни рағбатлантирадиган замонавий инфратузилмалар билан таъминланган.

Боғнинг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги вакиллари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этишди. Улар юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бардавом бўлишини, тинчлик ва фаровонликни тилаб, дуо қилишди. Тадбир сўнггида меҳмонлар боғда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди. 

Мазкур боғда китобхонлик бурчаги, замонавий ўриндиқлар, юриш ва югуриш йўлакчалари, дам олиш ҳудудлари, шунингдек, спорт билан шуғулланиш учун майдонлар ташкил этилган. Ижодкор ёшлар учун махсус саҳна ҳам барпо этилган. Энг эътиборлиси — боғ ҳеч қандай бюджет маблағисиз, маҳалла аҳли ва маҳаллий тадбиркорларнинг ташаббуси ва ҳамкорлигида барпо этилди. 

– Бундай боғни кўриб, кўзимиз қувнайди. Ёшларимиз китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, соғлом ҳаёт тарзини танлаш имкониятига эга бўлишмоқда. Энди уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига етарли шароит яратилди, – дейди маҳалла фаоли Олим Улуғбоев. – Бу аввало, Президентимизнинг “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоясининг амалий ифодасидир. Бундай ўзгаришлар одамларда келажакка бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди. 

“Келажак боғи” ёшларнинг маънавий-маърифий ривожланиши, жисмоний фаоллиги ва ижтимоий ҳаётдаги иштирокини рағбатлантиради. Қолаверса, боғ яқинидаги таълим муассасалари, боғчалар ва хонадонлар учун қулай дам олиш масканига айланди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла ташаббуси билан “Келажак боғи” барпо этилди