ФОТОРЕПОРТАЖ
Кейинги йилларда маҳаллалар ободлигини таъминлаш, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг янги механизмлари жорий қилиниб, аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.
Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Пастгузар” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган йили “Уйчи туман маҳалла сервис компанияси” МЧЖ фаолияти йўлга қўйилди. Ушбу маҳалла сервис компанияси томонидан аҳолига 23 турдаги хизмат кўрсатиш учун 67 миллион 265 минг сўмдан зиёд маблағ эвазига 12 турдаги асбоб-ускуна олиб келинди. Ҳозирда мазкур жамиятда 10 нафарга яқин фуқаро доимий иш билан банд.
[gallery-23344]
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси томонидан мазкур маҳалла сервис компаниясига 300 миллион сўм маблағ эвазига замонавий бино қуриб берилди.
Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда туман ҳокими Ш. Мусаев, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи И. Икромов, нуронийлар, маҳалла вакиллари қатнашди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА