Сирдарё туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ўтказиш ва ташкил этиш бўйича махсус семинар ташкил этилди. Унда сайловга кўмаклашувчи комиссия аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда сайлов округи раислари иштирок этди.

Семинар давомида сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиблари, сайлов жараёнидаги ҳуқуқий меъёрлар, комиссия раиси ҳамда аъзоларининг вазифалари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчиларга амалий тавсия ва методик қўлланмалар тақдим этилди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати 2025 йилнинг май ойида якунланади. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 127-моддаси ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 8- ва 12-моддаларига мувофиқ, жорий йилнинг май ойида навбатдаги сайловлар ўтказилиши белгиланган.

Айни пайтда Сирдарё туманида 38 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият кўрсатмоқда. Уларда сайловлар май-июнь ойларида босқичма-босқич ташкил этилиши режалаштирилган.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раислари сайлови яқин