Маҳалла раислари билим ва малака оширмоқда
Фоторепортаж
Термиз давлат университетида вилоятдаги 721 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг янги сайланган раислари учун маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш мавзуида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Маҳалла раисларида аҳоли билан ишлаш ва ишни самарали ташкил этиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда қайд этилганидек, бугун жамиятимизда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, эҳтиёжманд қатламни ижтимоий ҳимоя қилиш ишларининг натижадорлигини таъминлашда маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади.
[gallery-7970]
Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, маҳоратли модераторлар жалб этилган ўқув-семинар тингловчилари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари олдида турган вазифалар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг моҳияти, қонунчилик асослари ҳақида билим ва кўникмаларини оширмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА