Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларидаги маҳаллаларда ҳам маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонуни ҳамда белгиланган тартиблар асосида ўтказилган сайлов жараёни Андижон туманидаги Оғиллик маҳалласида ҳам юқори савияда ташкил этилди. 

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига бой ҳаётий тажрибага эга, аҳоли ўртасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган, билимдон, адолатли, кўпни кўрган, маҳалла аҳлини хайрли ишларга эргаштира оладиган, ташаббускор, ташкилотчилик қобилиятига эга муносиб номзодлар қўйилди.

Андижон туманидаги “Оғиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 1 минг 50 дан ортиқ хонадон таркибида 5 минг 100 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Белгиланган тартибларга кўра, ўтказилган сайлов жараёнида маҳалла аҳолисининг 400 нафардан ортиқ вакили иштирок этди. 

Раисликка тўрт нафар номзод қўйилди. Улар орасидан ушбу маҳаллада раис вазифасида ишлаб келаётган Муҳаббатхон Қурбоновага маҳалла аҳолисининг аксарияти ишонч билдирди. У энг кўп овоз олиб, маҳалла раислигига қайта сайланди. 

[gallery-23174]

– Қайта сайлаган раисимиз ушбу вазифада қарийб 15 йилдан буён ишлаб келади, – дейди маҳалланинг Соҳилбўйи кўчасида яшовчи, меҳнат фахрийси Маъруфжон Мақсудов. – У ташкилотчи, ташаббускор, маҳалладаги турли масалаларни, муаммоларни бартараф этишда жонбозлик кўрсатади. Унинг фаолиятидан маҳалламиз аҳолиси хурсанд. Шу боис, кўпчилик уни яна қайта сайлаш учун овоз берди.    

Маҳалла раиси сайлови Андижон туманидаги 79 маҳаллада белгиланган муддат, тартиб ва демократик тамойиллар асосида ўтказилади. 

Ф.Убайдуллаев,

З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла раисига яна ишонч билдирилди